Norma.uz

Томорқада ишловчига пенсия

 

Ҳозир томорқа ер участкаларида ишлайдиганларнинг барчаси меҳнат стажини олиши мумкин деб эшитдим.

Шу тўғрими? 

 

– Ҳақиқатан ҳам, энди шахсий томорқа ер участкаларининг эгалари меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин.

Илгари бундай имконият фақат 0,04 га ўлчамдаги ер участкаси, йирик шохли қорамол ёки 50 бош парранда мавжуд бўлганда тақдим этилар эди. Ҳозир, Солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга (16.06.2023 йилдаги ЎРҚ-847-сон) мувофиқ шахсий томорқа ер участкаларида банд бўлган ёки мазкур майдонда чорвачилик (қорамол, қўйлар, эчкилар, отлар ва бошқалар), иссиқхона хўжалиги, паррандачилик (товуқлар, беданалар, куркалар, ғозлар, ўрдаклар), қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган шахсий томорқа ер участкаларининг эгалари ёки уларнинг оила аъзолари бўлган фуқаролар томонидан – уларга тегишли томорқа ер участкасининг майдонидан ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъи назар, меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқ тўланиши мумкин (СК 408-м. 2-қ.).

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.

Прочитано: 127 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика