Norma.uz

Барча учун нафақа

 

Ҳозир нафақаларнинг қандай турлари мавжуд? 

 

– Нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби махсус Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (23.03.2023 йилдаги 119-сон ВМҚга 1-илова) билан тартибга солинади.

Ҳозирги пайтда қуйидаги турдаги нафақалар тайинланади:

а) ногиронлиги бўлган 18 ёшгача ва ОИВга чалинган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси;

б) 18 ёшдан ошган болаларга ногиронлик нафақаси;

в) ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига парваришлаш нафақаси;

г) ногиронлик нафақаси;

д) боқувчисини йўқотганлик нафақаси;

е) ёшга доир нафақа.

Дарвоқе дастлабки икки турдаги нафақа Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ваколатли органнинг ахборот тизимига юборилган электрон маълумотлар асосида «проактив шакл»да тайинланади. Бошқа нафақалар давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш натижасида ваколатли орган ахборот тизими томонидан автоматик тарзда тайинланади (Низомнинг 5-б.).

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар ёки уларнинг қонуний вакиллари ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қуйидагиларга юборилган сўровномалар асосида тайинланади:

• Адлия вазирлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» АТга;

• Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» АТга (Низомнинг 12-б.).

Рўйхатга (17.02.2022 йилдаги ПФ-74-сон Фармонга илова) мувофиқ ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакили парваришлаш нафақасини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик нафақаси тайинланади (Низомнинг 15-б.).

Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзоларига (3.09.1993 йилдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сон Қонуннинг 19-м.) боқувчисини йўқотганлик нафақаси берилади (Низомнинг 16-б.). Уларга битта умумий нафақа тайинланади. Оила аъзосининг талабига кўра унинг нафақадаги улуши ажратилади ва унга алоҳида тўланади. Бунда тайинланган нафақанинг умумий миқдори олувчиларнинг умумий сонига бўлинади (Низомнинг 50-б.).

Зарур стажга эга бўлмаган кексалар ёшга доир нафақа олиш учун болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар – 55 ёшга, аёллар – 60 ёшга ва эркаклар – 65 ёшга етганда мурожаат қилишлари мумкин.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.

Прочитано: 328 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика