Norma.uz

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам

 

Президент томонидан «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Қонун (16.06.2023 йилдаги ЎРҚ-848-сон) имзоланди. 

 

Қуйидагилар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлади:

1) кам таъминланган шахслар, агар улар:

• фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар;

• маъмурий ишлар бўйича аризачилар;

• маъмурий қамоқ тарзидаги маъмурий жазо назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар;

• жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек маҳкумлар бўлса;

2) руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахслар, уларга «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;

3) «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган ўз ҳуқуқлари бузилган, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар;

4) Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи.

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун жисмоний шахслар экстерриториаллик принципи асосида ваколатли давлат органига (Адлия вазирлигига) оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Адвокатнинг мурожаати 3 иш куни ичида кўриб чиқилади (ЖПКда назарда тутилган жиноий ишларни кўриб чиқишда адвокатларнинг иштироки мажбурий ҳисобланган бошқа ҳолатлар ва муддатлар бундан мустасно).

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақат Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига киритилган адвокатлар томонидан кўрсатилади.

Уларга тўловлар Ҳукумат томонидан белгиланган тартибда ва миқдорларда тўланади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб 3 ой ўтгач – 18.09.2023 йилда кучга киради.

 

 

Маълумот учун!

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни протезлар ва реабилитация техник воситалари билан таъминлашда тиббий хулоса тақдим этилиши талаби БЕКОР ҚИЛИНАДИ. Тиббий хулоса «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон тизимига КИРИТИЛАДИ.

 

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.

Прочитано: 367 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика