- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Мутахассислар тушунтиради
- Ёзма жавоб шарт эмас
- Қачон маркетинг агентлиги фойда солиғини ноль даражали ставка бўйича тўлайди
- Хизматлар импортида ҚҚС бўйича ҳисоботни топшириш ва солиқни тўлаш
- Солиқлар бўйича ортиқча тўлов мавжуд бўлганда пеня ҳисобланадими
- Иш ҳақи кечиктирилганлиги учун компенсацияга қандай ставка бўйича ЖШДС солиш керак
- Онлайн-режимда техник хизматлар кўрсатишда доимий муассаса ташкил этиладими
- Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар
- Жавоб берамиз
- Электрон тижорат
- Амалий бухгалтерия
Латвия резидентининг халқаро ташишлардан олинган даромадига солиқ солиш
Корхонамизга 2018 йил 28 майда Латвия давлатининг корхонаси томонидан қуруқлик орқали транспорт хизмати кўрсатилган. Ушбу хизмат ҳақи 2018 йил 9 июлда тўлаб берилган. Хорижий корхона 2018 йилда Латвия резиденти эканлигини тасдиқловчи сертификатни тақдим этган, доимий муассасаси йўқ ва бўлмаган. Халқаро шартнома меъёрлари қўлланилган ҳолда Ўзбекистонда солиқ солинмаган. 2023 йил 13 июлда солиқ органи ўша хизмат бўйича норезидентнинг даромадига солинадиган солиқни бюджетга тўлаб беришни талаб қилмоқда. Бунга важ қилиб Латвия ва Ўзбекистон ўртасидаги халқаро конвенциянинг 8-моддасида қуруқлик ва темир йўл транспортлари орқали ташишлар назарда тутилмаганлиги айтилмоқда. Лекин конвненциянинг 7-моддаси 1-бандида: «Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонасининг фойдаси фақат шу Давлатда солиққа тортилади» деб айтилган. Шунингдек, 22-моддаси 1-бандида: «Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ушбу Конвенциянинг олдинги моддаларида тилга олинмаган даромад турларига, даромадлар қаерда пайдо бўлишидан қатъи назар, фақат мана шу Давлатда солиқ солинади» деб айтилган.
1. Ушбу вазиятда солиқ органи талабига мувофиқ норезидентнинг даромадига солинадиган солиқни бюджетга тўлаб беришимиз керакми? 2. Талабнома 2023 йил 13 июлда юборилган, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ўтиб кетмаганми?
Вы отправляете ссылку на текущую статью | ||
Кому(e-mail)*: | ||
От (имя)*: | ||
Комментарий: | ||