Norma.uz
Газета СБХ / 2023 год / № 32 / Электрон тижорат

Қандай қилиб июлдан тақдим этилган кредит қарзлар суммасига ЭҲФ тақдим этиш мумкин

 

СКнинг 244-моддаси 1-қисми 7-бандида назарда тутилган айланмаларни ҚҚСдан озод қилишни қўллаш тартиби ўзгарди. Мазкур банд бўйича кредитларни, заёмларни пул шаклида ва қимматли қоғозлар билан бериш, шу жумладан улар бўйича фоизлар билан бирга бериш, шунингдек РЕПО операциялари, шу жумладан РЕПО операциялари бўйича қимматли қоғозлар берилганлиги учун тўланиши лозим бўлган пул суммалари ҚҚСдан озод қилинади. 

Ушбу суммалардан ҚҚС тўламаслик учун энди my.soliq.uz ёки my3.soliq.uz сайтида шахсий кабинетнинг «Солиқ имтиёзларини қўллаш тўғрисида мурожаат» хизмати орқали солиқ имтиёзини қўллаш ҳақида мурожаат бериш ва солиқ органларининг маъқуллашини олиш лозим.

 

Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА мазкур босқичда янгилик Солиқ қўмитаси мутахассисларининг эътиборини талаб қилади, деб ҳисоблайди:

 

– Ушбу ўзгартиришлар кутилмаган ҳолда содир бўлди. Июль ойи учун мазкур операциялар бўйича ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришни бошлаганда ҳисобварақ-фактуралар жўнатилмаётганлигини аниқлаган бухгалтерлар туфайли бизга улар маълум бўлди. Тизим «103277 имтиёз коди нотўғри кўрсатилган. ­1-сон товарлар/хизматлар» хато хабарини чиқармоқда.

Мустақил равишда ва ЭҲФ операторлари ёрдамида тушуниб олишга ҳаракат қилишда МХИКга 10403003008000002 СКнинг 244-моддаси 7-банди билан назарда тутилган имтиёз энди боғланмаганлиги аниқланди. Илгари мазкур МХИК кўрсатилганда имтиёз автоматик тарзда қўлланарди. Энди эса уни қўллаш учун my.soliq.uz ёки my3.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали Солиқ имтиёзини қўллаш тўғрисида мурожаат бериш ва солиқ органларининг маъқуллашини олиш лозим.

Умуман, янги тартиб кўнгилсиз янгилик бўлди, сабаби солиқ органлари томонидан бундай мурожаатнинг кўриб чиқилиши 15 иш кунигача муддатни талаб қилади, июль учун ҳисобварақ-фактураларни эса 10 августга қадар тақдим этиш керак. Бундан ташқари, бундай операцияларга эга ҳамма бухгалтерлар ҳам ушбу ўзгартиришлардан хабардор эмас, ахир улар ҳақида ҳисобварақ-фактураларни олдиндан расмийлаштиришга кўниккан биринчи бухгалтерлар туфайли маълум бўлди. Кўп бухгалтерлар ҳали июль ойи учун ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришлари керак бўлади.

Ўзгартиришлар тўғрисида расмий хабар мавжуд эмас, солиқ органларидан тушунтиришлар ҳам йўқ. Кимдир эътироз билдириши мумкин: ушбу тушунтиришларнинг нима кераги бор, шундоқ ҳам ҳаммаси маълум бўлди. Бундай позицияга қўшилмайман. Тушунтиришлар ҳали ҳам долзарб бўлиб, уларни нафақат бухгалтерлар, балки солиқ маслаҳатчилари, солиқ инспекторлари – солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан шуғулланадиган барча кутмоқда.

Биринчидан, солиқ идорасининг расмий ресурсларидаги хабарнинг мақоми ахборотга анча жиддий ва масъулият билан ёндашишларига кўмаклашади.

Иккинчидан, амалиётчилар ахборот хабарида уларни қизиқтирган саволларга жавобларни топишни исташмоқда. Бугунги кунда бизда фақат тахминлар мавжуд. Боз устига саволлар юзага келмоқда, уларга эса ҳатто инспекторларда ҳам жавоб йўқ, улар ҳам шу кунларда мазкур янгилик бўйича кўп мурожаат қилишмоқда.

Мен мижозим билан шундай вазиятга дуч келишимга тўғри келди. Корхонада молиявий қарзга доир бир нечта шартномалар мавжуд. Солиқ имтиёзини қўллаш тўғрисида мурожаат беришда барча ушбу шартномаларни битта мурожаатга бириктириш ёки ҳар бир шартномага алоҳида Мурожаат бериш кераклиги тушунарсиз. Ушбу масалани солиқчиларда аниқлаштириб олишга ҳаракат қилдик – ягона позицияни эшитишнинг имкони бўлмади. Кимдир ундай, бошқаси бундай дейди. Барча шартномаларни битта мурожаат билан жўнатиш мумкин деб ҳисоблайман, сабаби бизда мазкур шартнома бўйича биз имтиёзни қўллашимиз мумкин бўлган, бошқа корхонага оид шунга ўхшаш шартнома бўйича – қўллаш мумкин бўлмаган вазият мавжуд эмас. Аммо ушбу масалада сўнгги сўзни Солиқ қўмитаси айтиши керак.

Солиқ органлари эътиборини яна бир жиҳатга қаратишни истайман. Расмий хабар ва йўриқномаларни эълон қилишдан ташқари, барча солиқ тўловчилар ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришнинг белгиланган муддатларига улгуришлари учун шароитлар яратиш муҳимдир. Бу эса СКнинг 244-моддаси 7-банди билан назарда тутилган барча имтиёзларни тезкор тарзда, яхшиси мурожаат келиб тушгандан кейин бир неча соат ичида кўриб чиқиш ёки истисно тартибида мазкур операциялар бўйича ЭҲФ расмийлаштириш муддатларини узайтириш кераклигини англатади.

Прочитано: 396 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика