Norma.uz
Газета СБХ / 2023 год / № 32 / Жавоб берамиз

Мавсумий фойдаланиладиган асосий воситаларга амортизация ҳисоблаш

Корхона фаолияти кўнгилочар боғ бўлиб, ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси. Боғ мавсуми январь ойи ва май–сентябрь ойларига тўғри келганлиги сабабли корхона ўз фаолиятини мавсумий тарзда амалга оширади. Вазирлар Маҳкамасининг 5.02.1999 йилдаги 54-қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1-бандида маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатлар таркибига асосий фондлар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси киритилади дейилган. Корхона фаолияти мавсумий бўлганлиги учун аттракционларга ҳисобланадиган амортизация харажатлари ҳам мавсумий тарзда ҳисобланади ҳамда жамият ҳисоб сиёсатида асосий воситанинг амортизация қиймати мавсумий ва номавсумий даврга бўлинган ҳолда тенг маромли (тўғри чизиқли) усулда ҳисобланиши белгилаб ўтилган. Номавсумий даврдаги амортизация харажатлари давр харажатларига олиб борилади, чунки уларни хизматлар таннархига олиб борилса, хизматлар таннархи ошиб кетади. Корхонанинг мавсумий амортизация харажатларини хизматлар таннархига, номавсумий амортизация харажатларини давр харажатларига ўтказилиши корхона ҳисоб сиёсатида белгиланса, бухгалтерия ҳисобида айни шундай акс эттириш мумкинми?

Для ознакомления с полной версией, заинтересовавшей вас публикации, необходимо оформить подписку на печатную или электронную версии наших  газет. О том, как это  сделать  – по телефону 78 147 11 72.

Как это работает?

Прочитано: 117 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика