- Норматив лойиҳа
- Биринчи манбадан
- Мутахассислар тушунтиради
- Бухгалтерга ёрдам
- Солиқлар ва йиғимлар
- Бухгалтерга тавсиялар
- Электрон сервислар
- Божхона
АЖ ягона акциядорининг қарори қандай қабул қилинади ва расмийлаштирилади
Амалдаги қонунчиликда акциядорлик жамиятида фақатгина битта акциядор бўлган тақдирда қарор қабул қилиш тартиб-таомили назарда тутилган. Бундай ягона акциядорларга мисол: ЎзР Иқтисодиёт ва молия вазирлиги – «Иссиқлик электр станциялари» АЖнинг ягона акциядори бўлиб, унга жамият акцияларининг 100%и тегишли ёки ЎзР Давлат активларини бошқариш агентлиги акцияларнинг шундай улуши билан – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ягона акциядори.
Ягона акциядор акциядорларнинг умумий йиғилиши билан бир хил масалалар бўйича қарорлар қабул қилади. Акциядорлик жамиятлари учун бундай масалалар доираси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун билан белгиланади (26.04.1996 йилдаги ЎРҚ-223-I-сон). Ягона акциядорнинг битта қарорида бир ёки бир йўла бир неча масалалар бўйича қарорлар бўлиши мумкин.
Вы отправляете ссылку на текущую статью | ||
Кому(e-mail)*: | ||
От (имя)*: | ||
Комментарий: | ||
|
||