Norma.uz
Газета СБХ / 2023 год / № 29 / Норматив лойиҳа

Давлат кўчмас мулкини қандай сотиш режалаштирилмоқда

 

ҚҲТБТ порталида Давактив агентлиги директорининг «Майдони 2 000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини жисмоний шахсларнинг онлайн-буюртманомасига асосан хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.  

 

Маълумот учун: 2023 йил 1 июлдан бошлаб, жисмоний шахсларга «Давлат мулки» ахборот тизими орқали майдони 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри онлайн аукцион савдоларига чиқариш бўйича ариза бериш ҳуқуқи берилади.

 

Лойиҳага мувофиқ:

● майдони 2 000 кв.метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектини аниқлаган жисмоний шахс One ID тизимидан идентификациядан ўтгандан сўнг, ушбу объектни онлайн-аукцион савдоларга чиқариш ҳақида онлайн-буюртма беради. Буюртмада қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

● объект манзили;

● объект фотосуратлари ва аниқ геолокацияси;

● ер майдони ва бино-иншоотлар майдони;

● бўш турган объектдан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар.

● буюртма тегишли ҳудуднинг ҳоким ёрдамчисига келиб тушади ва бир кун ичида у томонидан объектнинг мулкчилик шакли аниқлаштирилади;

● бўш турган бино давлат кўчмас мулк объектига оидлиги тасдиқланганда ҳоким ёрдамчиси тизимга объектнинг кадастр ҳужжатлари ва кадастр рақамини жойлаштиради;

● сотувчи/ижарага берувчининг вакиллари уч кун ичида объектни хатловдан ўтказиб, чекловлар мавжуд бўлмаган тақдирда объектни сотиш/ижарага бериш учун онлайн аукционга чиқариш ҳақида қарор қабул қилишади.

● объект онлайн-аукционга чиқарилгандан сўнг, буюртма берган жисмоний шахсга тегишли смс-хабар юборилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Собир НУРБЕРДИЕВ.

ҚҲТБТ порталида Давактив агентлиги директорининг «Майдони 2 000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини жисмоний шахсларнинг онлайн-буюртманомасига асосан хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

Прочитано: 292 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика