Norma.uz

Бошқарувчи ташкилот билан шартномани муддатидан олдин қандай бекор қилиш мумкин

 

Уй-жой мулкдорлари ва бошқарувчи ташкилотлар ўртасида бошқарув шартномаси неча йилга тузилади? БК шартнома шартларини бажармаган тақдирда, мулкдорлар бошқарув шартномасини муддатидан олдин бекор қилишлари мумкинми? БК билан шартнома бекор қилинганда техник ҳужжатлар, тўловлар, техник воситалар ва бошқаларни бериш механизми белгиланганми?  

 

– «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг 28-моддасида белгиланишича, кўп квартирали уйни бошқариш шартномаси камида бир йил, лекин кўпи билан 5 йил муддатга тузилади. Агар бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи шартнома шартларини бажармаса, кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорлари умумий йиғилиш қарорига асосан кўп квартирали уйни бошқариш шартномасини бажаришдан бир томонлама тартибда воз кечишга ҳақли. Улар бошқа бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш тўғрисида қарор қабул қилишлари мумкин.

Бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи кўп квартирали уйни бошқариш шартномаси бекор қилинган кундан эътиборан 3 иш куни ичида кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатларини ва уйни бошқариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни, қолдиқ пул маблағларини, умумий мол-мулк таркибига кирадиган жойларнинг калитларини ҳамда кўп квартирали уйдан фойдаланиш ва уни бошқариш учун зарур бўлган бошқа техник воситаларни ҳамда асбоб-ускуналарни янги танланган бошқарувчи ташкилотга ёки бошқарувчига ёхуд умумий йиғилиш қарорида белгиланган кўп квартирали уйдаги жой мулкдорига топшириши шарт.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 158 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика