Norma.uz

Уйларни профессионаллар бошқариши керак

 

Бошқарувчилар ва уй-жой фондига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар салоҳиятини қандай ошириш мумкин? Шу мақсадда республиканинг барча ҳудудларидан бир қатор БКлар раҳбарлари тренинг-семинарга йиғилдилар, у Тянь-Шань – Оқтош тоғолди минтақасида ўтказилди. Ушбу тадбир PROMHOUSEнинг «Қозоғистон ва Ўзбекистонда уй-жой фонди бошқарувини профессионаллаштириш» лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Ўзбекистон томонидан лойиҳа ҳамкори сифатида Уй-жой фондини профессионал бошқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар ташкилотлари уюшмаси иштирок этди.  

 

Эътибор – ҳуқуқий бошқарувга

БК раҳбарлари бир неча кун давомида кўп квартирали уй-жой фондини профессионал бошқаришнинг турли жиҳатларини муҳокама қилдилар. Хусусан, ҳуқуқий бошқаруви масалалари эътибор марказида бўлди. Бошқарувчилар, шубҳасиз, қонунчиликни билишлари, улар norma.uz,
lex.uz
ва бошқа электрон ахборот-ҳуқуқий базаларидан фойдаланиш билимлари ва кўникмаларига эга бўлишлари лозим. Аъзолари семинар иштирокчилари бўлган Ўзбекистон профессионал бошқарувчилар ва уй-жой фондига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар уюшмаси бунда уларга ёрдам беради, ўқув семинарларни ўтказади, НҲҲ билан таъминлайди.

Уюшманинг ижрочи директори Раҳима Ортиқованинг таъкидлашича, бошқарувчилар қандай ҳужжатларга амал қилиши кераклиги масаласи айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш заруратига тўхталди. Бугунги кунда асосий муаммо мулкдорларнинг тўлов интизомининг пастлиги ҳисобланади. Бошқарувчилар ҳам, уйда яшовчилар ҳам шартномавий муносабатларнинг қанчалик муҳимлигини охиригача баҳолай олмайдилар. Масалан, тўловларни тўламаслик муаммосини осонгина ҳал этиш мумкин эди, бунинг учун шартномада масалани судга етказмасдан ҳакамлик муҳокамаси доирасида кўриб чиқиш имконияти қайд этилиши керак бўлган. Бир қатор БКлар бундай амалиётни муваффақиятли қўлламоқдалар. Уйда яшовчиларнинг кўпчилиги бошқарув шартномаларини ўқимасдан имзолайдилар, бу эса низоли вазиятларнинг келиб чиқишига, уларнинг ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлади. Мулкдорлар хизматларнинг саводхон буюртмачиларига айланишлари, уларга таклиф этилаётганлар билан синчиклаб танишиб чиқишлари, ўзларининг манфаатларини қонун доирасида ҳимоя қилишни ўрганишлари фурсати етди.

Яна бир муҳим мавзу – жорий ва мукаммал таъмирлаш бўйича ишларни устунлик тарафларини ҳисобга олган ҳолда режалаштириш. Биноларни текшириш ишлари қурилиш нормалари ва қоидаларига асосан малакали мутахассислар томонидан амалга оширилиши керак. Қурилиш материаллари бозори ўрганилиши, пудрат ташкилотлари мониторинги ўтказилиши лозим. Ишлар режаси лойиҳалари ва харажатлар сметаси мулкдорлар – хизматлар буюртмачилари билан келишилиши лозим. Бу жиддий жараён бўлиб, унга фақат мутахассисларнинг кучи етади.

 

Бутун диққат-эътибор – рақамлаштиришга

Бугунги кунда уй-жой коммунал соҳасида рақамлаштиришга жиддий диққат-эътибор қаратиляпти. Янги ахборот технологиялари ва сервислари ёрдамида кўп квартирали уйларда яшовчилар учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратилиши мумкин. Рақамли тармоқ авария ҳолатларини аниқлашни тезлаштиришга, таъмирлаш ва тармоқларни алмаштиришни режалаштиришга имконият яратади, бунинг натижасида уйда яшовчиларнинг коммунал юкламаси камаяди. Ахборот технологиялари БК ва уй-жой мулкдорларининг ўзаро муносабатларининг ошкоралигини таъминлайди: улар ёрдамида уйда яшовчиларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва ишлов бериш, ҳисобланмалар ва тўловлар билан самарали ишлаш, истеъмол қилинадиган ресурслар ҳисобини юритиш мумкин бўлади.

PROMHOUSEнинг «Кўчмас мулк соҳасида рақамлаштириш» лойиҳаси ўқув дастури доирасида Европа бизнес мактабининг (ЕБС) бизнес-информатика профессори Хайк Гзеллнинг маърузаси бизнинг бошқарувчиларнинг бу ҳақдаги тасаввурларини кенгайтирди.

БК амалиётида рақамлаштириш воситаларидан кенг фойдаланаётган Yangi muxtasham-Saroy бошқарув компанияси директори Дилшод Асроқулов ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Унинг ҳисоблашича, ахборот технологиялари улардан уй аҳли ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ходимлари фойдалана олиши учун максимал даражада оддий ва тушунарли бўлиши лозим. Бинони рақамли режимда кўра олиш барча камчиликларни холис баҳолаш ва ўз вақтида бартараф этишга, пировард натижада бино ва квартиранинг қийматини оширишга имкон яратади.

 

Ўзингизни бошқаришни ўрганинг

Тренинг доирасида бошқарувчиларга ўзларини синаб кўришлари таклиф қилинди: улар мураккаб вазиятларда ўз ҳиссиётларини қандай бошқара олишлари мумкинлигини текширдилар. Бу уйда яшовчилар билан мулоқотда энг асосийси ҳисобланади. Ахир БК раҳбарлари баҳслашиш, ишонтира олиш технологиясига эга бўлишлари, иш юзасидан суҳбатларни тўғри олиб боришлари, уларнинг олдига нима учун шикоят ёки илтимос билан келинганини тинглашлари ва тушуниб олишлари, уларнинг муаммоларини ҳал этишда ёрдам кўрсатишлари лозим. Руҳшунос тренер Бобоёр Тўраев ўтказган ишбилармонлик ўйинлари доирасида бошқарувчилар уйда яшовчилар билан муомала қилишда қандай қилиб эҳтиросли ва руҳий қулайликни қандай яратиш кераклигини, низоли вазиятларни тартибга солишни билиб олдилар. Бугунги кунда мулкдорлар билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйишнинг ижтимоий-руҳий жиҳатлари жуда муҳим ҳисобланади, бизнинг бошқарувчилар бу ҳақда умуман ўйлашмаяпти. Айниқса, бу одамлар бошқарувчи органнинг ишидан ва хизматлар сифатидан қониқмаган ҳолатларда, уларнинг маблағларининг сарфланиши очиқ-ошкора бўлмаганда, уй-жой соҳасида рўй бераётган қайта тузишларни тушуниб етмаганларида зарур бўлади. БК раҳбарлари умидсизликка тушган ёки мушкул вазиятда қолган уй эгасининг ҳолатини ўзларида намойиш қилиб, роль ўйнаганликларини кузатиш қизиқарли бўлди. Сўнгра ҳамма биргаликда ўз ҳаракатларини ва ҳамкасбларининг хатти-ҳаракатларини баҳолаб, таклиф этилаётган ўзини тута билиш моделини муҳокама қилдилар.

Учрашув сўнгида барчани яхши янгилик кутаётган эди. Мамлакатда уй усталарини тайёрлаш бошланди. Ушбу нуфузли ва талабгир касб бўйича мутахассисларни Олмалиқ архитектура-қурилиш техникуми тайёрлайди. Ҳозирги пайтда уни Касблар таснифлагичига киритиш ҳақидаги масала ҳал этилмоқда. Шундай вақтлар келадики, уй бўйича техник ишларни дипломли мутахассислар бажарадилар. Бунга PROMHOUSEнинг Ўзбекистон ва Қозоғистонда Ўзбекистон уй-жой фондининг профессионал бошқарувчи ташкилотлар уюшмаси билан яқиндан ҳамкорликда амалга ошираётган лойиҳаси орқали эришилади.

 

 

Наталья Вишневская,

Уй-жой қонунчилиги бўйича маслаҳатчи.

 

Прочитано: 245 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика