Norma.uz

Veolia Energy Tashkent Toshissiqquvvati: мавжуд бўлмаган қарздорлик муаммосини қандай ҳал этиш мумкин

 

Тахминан икки ой олдин истеъмолчилар cabinet.veoliaenergy.uz шахсий кабинетларида олдиндан тўлов мавжуд бўла туриб, иссиқлик энергияси учун асоссиз қарзлар акс этаётганлигидан шикоят қила бошладилар. «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК ўзининг расмий телеграм-каналида баланснинг нотўғри акс эттирилганлиги сабабини тушунтириб берди. Тизим ишлаб чиқувчилари томонидан катта ҳажмдаги маълумотлар (шу жумладан 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь учун қайта ҳисоб-китоб бўйича маълумотлар) юкланган, бунинг натижасида тизимда узилиш бўлган. Бироз кейинроқ Veolia Energy Tashkent сабабини аниқлаштириб, муаммони «Toshissiqquvvati» ДУК биллинг тизимини фақат ўчириб турибгина муаммони бартараф этиш мумкинлигини билдирди. Давлат корхонаси бунга рози бўлмади ва вазиятни шарҳлаб берди. Тарафларнинг фикрларини келтириб ўтамиз.


Veolia Energy Tashkent позицияси

2022 йил 1 июлдан бошлаб истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар ва тўловларни йиғиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар «Toshissiqquvvati» ДУКдан Тошкент шаҳар марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими оператори – Veolia Energy Tashkent корхонасига ўтказилди. Шу муносабат билан Veolia нинг ҳисоблашича, «Toshissiqquvvati» ДУК тўловларни (Munis, Click, Upay, Paynet, Payme) ўзининг биллинг тизими орқали қабул қилишни тўхтатиб туриши ва 2022 йил 1 июлдан бошланган давр учун истеъмолчилардан олинган тўловларни Veolia Energy Tashkent фойдасига ўтказиши керак. Акс ҳолда, Veolia фикрича, бундай ҳолат истеъмолчиларнинг қарзларини ва бўнак тўловларини икки жойда такрорлайди.

«Электрон нотариус» тизимида иккала ташкилотнинг («Toshissiqquvvati» ДУК ва Veolia Energy Tashkent) биллинг тизимларининг маълумотлари бир-бирини такрорлайди. Квартирани сотаётганда унинг эгаси иссиқ сув таъминоти ва иситиш учун икки баравар қарзга дуч келади.

Шу муносабат билан баланслар вақтинчалик бўлинди:

• «Toshissiqquvvati» ДУК шахсий кабинетларида 2022 йил 1 июлгача бўлган ҳисобланмалар ва истеъмолчилар томонидан жорий кунгача «Toshissiqquvvati» ДУК ҳисобрақамига ўтказилган тўловлар акс эттирилган;

• Veolia Energy Tashkent шахсий кабинетларида ҳозир 2022 йил 1 июлдан кейинги ҳисобланмалар ва истеъмолчилар томонидан Veolia Energy Tashkent ҳисобрақамига ўтказилган тўловлар акс эттирилган.

Агар истеъмолчи «Toshissiqquvvati» ДУК ҳисобрақамига тўловларни амалга оширган бўлса, Veolia Energy Tashkent шахсий кабинетида улар акс эттирилмайди ва қарз юзага келади.

Операторга муаммонинг ечими «Toshissiqquvvati» ДУКнинг истеъмолчилар билан ўзаро ҳисоб-китобларини тўхтатиб, унинг биллинг тизимини ўчириб туриб, Veolia Energy Tashkent билан ўзаро ҳисоб-китобларни ўтказишда кўринмоқда. Бундан кейин тўловлар фақат Veolia Energy Tashkent ҳисобрақамларига келиб тушади, «Электрон нотариус» тизимидаги маълумотлар икки бараварга айланишдан тўхтайди.

Оператор Veolia Energy Tashkent дан иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун тўловни мавжуд тўлов тизимлари Veolia логотипи орқали амалга оширишларини сўраб истеъмолчиларга мурожаат қилди.

 

«Toshissiqquvvati» ДУК позицияси

Veolia Energy Tashkent ва Тошкент шаҳар ҳокимияти ўртасида давлат-хусусий шерикчилик тўғрисидаги битим доирасида Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2021 йилдаги 594-сон қарорига асосан истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар ва тўловларни йиғиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар 2022 йил 1 июлдан бошлаб Toshissiqquvvati дан хорижий корхонага ўтказилган. Бироқ, aktualno.uz нинг маълум қилишича, давлат корхонасида биллинг тизими орқали тўловларни қабул қилишни тўхтатиш ва Veolia Energy Tashkent фойдасига истеъмолчилардан ушбу санадан бошлаб давр учун олинган тўловларни ўтказиш заруратини рад қилдилар.

«Veolia Energy Tashkent томонидан бундай ариза асосли бўлмайди, чунки айтиб ўтилган қарорда ва битимда Toshissiqquvvati тўловларни қабул қилишни тўхтатиб туриши лозимлиги ҳақидаги банд мавжуд эмас», – деб маълум қилинади давлат корхонасида, бу дебитор қарздорликни йиғиш ва кредитор қарздорликни қоплаш давлат шеригининг зиммасига юклатилганлиги белгиланган ҳужжатга зид келиши билан тушунтирилади.

Toshissiqquvvati да 2022 йил 1 июлдан кейин ҳам иссиқлик энергияси истеъмолчиларидан пул маблағлари, шу жумладан ДУК ҳисобрақамига келиб тушишда давом этди. Сабаб қилиб Veolia Energy Tashkent биллинг тизимининг ўз ҳисобрақамига тўловларни қабул қилишга тайёр эмаслиги айтилди.

«Ўтган йилнинг 1 июлидан Veolia Energy Tashkent фойдасига ўтказилган тўловлар ҳақидаги маълумотлар берилган. Бироқ ушбу маълумотлар ҳанузга қадар хорижий корхонанинг биллинг тизимига киритилмаган ва иссиқлик энергияси истеъмолчилари билан ўзаро ҳисоб-китобларда ҳисобга олинмаган. Қолган пул маблағлари ҳам Veolia Energy Tashkent нинг ҳисобрақамига ўтказилади, – деб маълум қилади Toshissiqquvvati. Бунда таъкидланишича, ушбу вазият иссиқлик энергияси истеъмолчиларида ҳеч қандай ҳолатда акс этмаслиги керак, чунки ўзаро ҳисоб-китоблар фақат иккита ташкилот ўртасида амалга оширилади.

ДУКда таъкидлашларича, уларнинг тизими фақат 2023 йил 1 апрелдан бошлаб 2022 йил 1 июль ҳолатига кўра Toshissiqquvvati олдида қарздорлик мавжуд шахсий ҳисобрақамлар бўйича тўловларни қабул қилади.

Давлат корхонасида «Toshissiqquvvati» ДУКнинг биллинг тизими ва «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК ўзаро боғлиқ эмас ва такрорланиш фақат ХКнинг биллинг тизимида содир бўлади», – деб таъкидлайдилар.

Toshissiqquvvati нинг ҳисоблашича, ДУК биллинг тизими узиб қўйилганда давлат тизимлари, шу жумладан «Нотариус» ААТ билан интеграция йўқолади.

«Шундай вазият юзага келадики, бунда фуқароларнинг кўчмас мулк «Toshissiqquvvati» ДУК олдидаги қарзлар билан қайта расмийлаштирилади, бу эса аҳолининг оммавий эътирозларига ҳамда сотувчилар ва харидорлар ўртасидаги суд муҳокамаларига, шунингдек давлат ҳамкорига 2022 йил 1 июлга қадар кўрсатилган хизматлар учун пул маблағлари етиб бормаслигига сабаб бўлади», – деб таъкидланади давлат компаниясида.

Veolia Energy Tashkent тимсолидаги ҳамкорга ўтган йилнинг 1 июлига барча шахсий ҳисобрақамлар бўйича истеъмолчиларнинг балансини нолга тенглаштириш, ўз тизимларидан истеъмолчиларнинг Toshissiqquvvati олдидаги қарзини олиб ташлаш ва ўз камчиликларингизни бошқа ташкилотларга ўтказмасдан биллинг тизимининг ишлашини билиб олиш тавсия этилган.

Прочитано: 154 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика