Агар биз чет элда сотиб олинган ускунани дарҳол қўшни республикага сотишни режалаштирсак, уни ИМ-40 режимига расмийлаштириш керакми?
Ушбу саволга Божхона қўмитаси Божхона назоратини ташкил этиш бошқармасидан жавоб олинди:
– 2021 йил 1 августдан бошлаб маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларга хорижий давлатдан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилган (8.07.2021 йилдаги 429-сон ВМҚ 2-б. 4-хатбошиси). Шу боис сизнинг вазиятингизда ускунани эркин муомалага чиқариш (импорт – ИМ-40) режимига расмийлаштиришнинг зарурати йўқ.
Эслатиб ўтамиз, олиб кирилган товар тайинланган божхона органига тақдим этилган пайтдан бошлаб ва танланган божхона режимига мувофиқ чиқариб юборилгунига қадар божхона божи, солиқлар ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда вақтинча божхона омборида сақланади ва вақтинча сақлаш режимида (ИМ-70) бўлиш муддати 2 ойдан ошмаслиги керак (БК 83, 85-м.).