Norma.uz
Газета СБХ / 2023 год / № 22 / Бухгалтерга ёрдам

Алоҳида ҳолатларда мол-мулкдан олинган даромадлардан ЖШДС қандай ҳисоб-китоб қилинади

 

Кўчмас мулк ёки автотранспорт ижарага олинганда қандай қилиб солиқни ҳисоблаш ва ҳисоб-китобни тўлдириш керак

Жисмоний шахс ўзининг мол-мулкини ижарага топшириши мумкин. Мисол учун, бу кўчмас мулк, автомобиль, телефон ҳам бўлиши мумкин. Жисмоний шахс томонидан олинадиган ижара ҳақи – бу унинг солиқ солинадиган мулкий даромади (СК 375-м.).

 

Корхона тўлов манбаи бўлгани учун ундан ЖШДСни ушлаб қолиши лозим. Яъни ижарага берувчи ижара ҳақини солиқ чегирилган ҳолда олади (СК 387, 388, 390-м.).

Кўчмас мулк ёки автотранспорт ижарага олинганда ЖШДС ҳисоб-китобининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Солиқ қуйидагилардан ушлаб қолинади:

ижара тўловининг шартномавий суммасидан, агар у давлат даражасида ўрнатилган миқдордан кам бўлмаса;

энг кам ставкалар қўлланилиши билан ҳисоблаб чиқарилган ижара тўлови суммасидан, агар шартномадаги ижара тўлови суммаси ўрнатилган даражадан кам бўлса (30.12.2022 йилдаги ЎРҚ-813-сон Қонунга 8-илова).

2023 йилда нотурар жойларнинг 1 кв.м учун ойлик ижара тўлови ставкаларининг энг кам миқдори қуйидагича:

Тошкентда – 35 000 сўм;

Нукус шаҳри ва вилоят марказларидаги шаҳарларда – 20 500 сўм;

бошқа аҳоли пунктларида – 8 300 сўм.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар «иш берувчи – ходим» муносабатларига боғлиқ бўлмагани сабабли ижарадан олинган даромаддан ШЖБПҲга бадаллар ҳисобланмайди.

Мулкий даромадлар, шу жумладан мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга ижтимоий солиқ солинмайди (СК 375, 403, 404-м.).

 

МИСОЛ. Ходим иш ҳақи билан бирга ижарага беришдан даромад олади

Ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромади 2023 йил январь–май ойларида ойига 2 500 000 сўмни, 2023 йил июнь–декабрь ойларида 2 700 000 сўмни ташкил қилади.

2023 йил 1 июндан бошлаб ходим иш берувчи билан Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 40 кв.м бўлган нотурар жойни ижарага бериш ҳақида шартнома тузди. Ойлик ижара тўлови суммаси – 1 200 000 сўм.

 

1-қадам. Январь–декабрь ойларидаги тўловларга ЖШДС, ижтимоий солиқ, ШЖБПҲ ва ижарага берувчи ходимнинг даромадини ҳисоблаймиз.

Ижара тўловининг энг кам миқдори 1 400 000 сўмни (35 000 х 40 кв.м) ташкил қилади. Бу ижара шартномасида белгиланган ижара тўлови суммасидан катта. Шу сабабли ЖШДСни энг кам ставкалар асосида белгиланган ижара тўловидан ҳисоблаймиз (30.12.2022 йилдаги ЎРҚ-813-сон Қонунга 8-илова):

1 400 000 х 12% = 168 000 сўм.

Июнь–декабрь ойлари учун ижара тўловидан олинадиган солиқ суммаси:

168 000 х 7 ой = 1 176 000 сўм.

Январь–декабрь ойлари учун ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромади:

2 500 000 х 5 ой + 2 700 000 х 7 ой = 31 400 000 сўм.

Январь–декабрь ойлари учун ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан ЖШДСни ҳисоблаймиз:

31 400 000 х 12% = 3 768 000 сўм.

Январь–декабрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 31 400 сўмни (31 400 000 х 0,1%) ташкил қилади. Январь–ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга 28 700 сўм ҳисоблаб ўтказилган, декабрь ойи учун 2 700 сўм (31 400 – 28 700) ўтказилади.

Январь–ноябрь ойларида 3 444 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар бўйича бюджетга 324 000 сўм (3 768 000 – 3 444 000) ҳисобланган.

Декабрь ойи учун бюджетга 489 300 сўм (168 000 + 324 000 – 2 700) солиқ ўтказилади.

Солиқлар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 3 408 000 сўм (2 700 000 + 1 200 000 – 492 000) тўланади.

Ижтимоий солиқни фақат январь–декабрь ойларидаги меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан ҳисоблаймиз:

31 400 000 х 12% = 3 768 000 сўм.

 

2-қадам. ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдирамиз.

Ҳисоб-китобни тўлдиришни 4 ва 5-иловалардан бошлаймиз.

1 Шаблон-файлни юклаб олинг:

файлнинг биринчи варағи, яъни 4-иловада ҳар бир даромад олувчи жисмоний шахс бўйича қуйидагиларни кўрсатинг:

меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида ҳисобланган даромадларни;

ШЖБПҲга бадаллар чегирилмаган ҳолда ҳисобланган ЖШДСни.

 

Эътибор беринг! ШЖБПҲга бадаллар тўғрисидаги реестр Халқ банки сайтидаги шахсий кабинет орқали алоҳида юборилиши зарур.

 

файлнинг иккинчи варағида, яъни 5-иловада жисмоний шахснинг мулкий даромадини кўрсатинг.

Мазкур иловани ҳам ҳар бир даромад олувчи кесимида тўлдиринг.

Тўлдирилган шаблон-файлни ҳисоботга бириктиринг.

 

23-иловани тўлдиринг. Корхона Тошкентдаги нотурар жойни ижарага олганлиги боис 7-устунда қуйидаги маълумотларни кўрсатасиз:

010-сатрда ижарага олинган мулк майдонини (кв.метрда) – 40;

020-сатрда ойлик ижара тўловининг энг кам миқдорини (сўмда) – 35 000;

030-сатрнинг қиймати дастур томонидан автоматик равишда ҳисоблаб чиқарилади ва у 1 400 000 га тенг бўлади;

040-сатрда ижара шартномасига мувофиқ ҳар ойлик ижара тўловини – 1 200 000 – 050-сатрнинг қиймати 24 000 – ((1 400 000 1 200 000) х 12%) тенг бўлади, чунки шартнома бўйича ижара тўлови энг кам миқдордан кам.

060-сатрда олдинги ҳисобот даври охиридаги солиқ суммасини кўрсатинг (олдинги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 070-сатри). Бу мисолда ўтган давр учун (июндан ноябргача) қўшимча солиқ суммаси 144 000 сўмга тенг бўлади (24 000 х 6).

070-сатрда автоматик равишда ҳисобот даври охиридаги қўшимча солиқ суммаси – 168 000 сўм акс эттирилади (144 000 + 24 000).

 

3 Ижарадан олинган даромадни Ҳисоб-китобнинг 012-сатрида акс эттиринг.

070-сатрда шартнома нархидан ҳисобланган мулкни ижарага беришдан олинадиган даромад солиғи суммаси – 1 008 000 сўм акс эттирилади (1 200 000 х 7 х 12%).

071-сатрда автоматик равишда 3-илованинг 070-сатридан қўшимча солиқ суммаси акс эттирилади.

2023 йилдан бошлаб ижара суммалари бўйича ЖШДС солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағида алоҳида ҳисобга олинади ва тўланади, шунинг учун Ҳисоб-китобнинг 090-сатрида фақат иш ҳақи даромадлари бўйича ЖШДС суммаси акс эттирилади. Жадвалнинг тагида ижара даромадларидан ЖШДС суммаси акс эттирилади.

 

ВАЗИЯТ. Корхона жорий ойда вақтинчалик молиявий қийинчиликларни бошдан кечиргани боис ижара тўловини кейинроқ амалга оширди ЖШДСни қандай ҳисоблаш керак?  

ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш мақсадида даромад олинган сана – даромад ҳисобланган ҳамда солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун солиқ базасига киритилган сана.

Пул кўринишида даромад олинганда қуйидагилар даромад олинган сана бўлади:

даромадни тўлаш куни;

ижарага берувчи жисмоний шахсга даромад ўтказилган кун (СК 367-м.).

Ижарага берувчига даромад тўланганда ижарага олувчи корхонада ЖШДС ушлаб қолиш ҳамда даромад тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай солиқни бюджетга тўлаш мажбурияти пайдо бўлади (СК 390-м.).

Яъни ижарага берувчининг даромадлари улар тўланган ойдаги ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида ўз аксини топади.

 

Кўчмас мулкни сотишдан олинган даромадлардан солиқ қандай ҳисоб-китоб қилинади

Жисмоний шахснинг ўз кўчмас мулкини сотишдан олган даромади – бу унинг 12%лик ставкада солиқ солинадиган мулкий даромади (СК 375-м. 4-б.).

Хусусий мулкдорлар турар жойларни сотишдан олган даромадидан, агар у 36 ёки ундан ортиқ календарь ой давомида уларнинг тасарруфида бўлган бўлса, ЖШДСни тўлашдан озод қилинади (СК 378-м. 7-б.).

Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромад мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади (СК 375-м. 4-б.). Ушбу суммадан ЖШДС тўланади.

Харид қилиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган даромад деб ­эътироф этилади.

 

МИСОЛ. Корхона жисмоний шахсдан турар жой харид қилади

Корхона жисмоний шахсдан кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган хонадонни харид қилади. Хонадон нотурар жой сирасига ўтказилади ва унда савдо дўкони ташкил этилади.

Жисмоний шахс хонадонни 200 млн сўмга харид қилган ва реализация қилиш пайтигача унга 2 йил эгалик қилган. Харид қилиш қиймати олди-сотди шартномаси билан тасдиқланган. Корхонага реализация қилиш қиймати – 300 млн сўм.

Реализация қилиш вақтида хонадон турар жой ҳисобланганлиги ва 2 йил (24 ой) давомида жисмоний шахснинг мулкида бўлганлиги боис жисмоний шахс уни реализация қилишдан олган даромадига ЖШДС солинади.

Реализация қилишдан олинган даромад қуйидаги миқдорни ташкил этади:

300 – 200 = 100 млн сўм.

Жисмоний шахснинг реализация қилишдан олган даромадидан ЖШДС қуйидаги миқдорга тенг бўлади:

100 х 12% = 12 млн сўм.

Корхона жисмоний шахсга қуйидаги суммани тўлайди:

300 – 12 = 288 млн сўм.

Бошқа ҳолатда эса, масалан, жисмоний шахс камида 3 йил (36 ой) хонадонга эгалик қилса, солиқ ушланмайди. Ушбу ҳолатда жисмоний шахс хонадоннинг тўлиқ қиймати – 300 млн сўмни олади.

Прочитано: 541 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика