Отам Россия Федерацияси фуқароси. Ногирон бўлиб, РФда пенсияни расмийлаштирди. Ҳозир у ёлғиз ўзи яшай олмайдиган бўлгани учун Ўзбекистонга – болаларининг олдига қайтиб келмоқчи.
У Ўзбекистонда яшаб туриб, Россиянинг ногиронлик пенсиясини олиши мумкинми?
– Ҳа, мумкин. Россия пенсия қонунчилигида чет элда яшайдиган Россия Федерацияси фуқароларига пенсия тўлови тўланиши назарда тутилган.