- Муносабат
- Жараён
- Мутахассис тушунтиради
- Жавоб берамиз
- Солиқлар ва йиғимлар
- Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар
- Электрон сервислар
- Бухгалтерга тавсиялар
- Божхона
- Тадбиркорлар эътиборига
Нималар фойдали қазилмалар ҳисобланади
Чет эл компаниясининг доимий муассасаси йўл қуряпти. Ҳокимнинг қарорига кўра тупроқ олиш учун ер участкаси ажратилган. Бу ернинг тупроғи қурилиш учун яроқсиз қумдан иборат, у қурилиш материали ҳам, шағал ҳам, майдаланган тош ҳам эмас. Бу оддий тупроқ ёки зарралари диаметри 0,1 мм гача бўлган қумдир, йўлнинг ер қатлами учун ишлатиладиган қурилиш учун мўлжалланган қум зарраларининг диаметри 0,5 мм бўлади. Лаборатория таҳлиллари мавжуд. Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасининг Бухоро филиали томонидан биз шағал олганлигимиз ҳақида далолатнома тузилган. Ушбу далолатнома ДСБга тақдим этилган. ДСБ бизда камерал текширув ўтказди, қарор қабул қилди ва инкассо тақдим этди. Биз ҳеч нарса сотмаяпмиз, фақат ўз эҳтиёжларимиз учун енгил чангсимон тупроқдан фойдаланганмиз.
Тупроқ фойдали қазилма материали ҳисобланадими? Агар бу ерни биз ҳукумат қарорига кўра йўл қуриш учун олган бўлсак ва ундан сотиш мақсадларида эмас, балки ўз эҳтиёжларимиз учун фойдаланган бўлсак, унинг қиймати солиқ базаси ҳисобланадими ва солиқ солинадими?
Вы отправляете ссылку на текущую статью | ||
Кому(e-mail)*: | ||
От (имя)*: | ||
Комментарий: | ||