Norma.uz

«Ўзархив» агентлиги аҳолига мурожаат қилди

 

АОКАда «Ўзархив» агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев иштирокида ўтказилган брифингда пенсияга чиқаётган фуқаролар учун тушунтиришлар берилди.

 

2022 йилнинг 2 ойи давомида республика архивига 16 554 та мавзувий сўровлар (2021 йил I чоракда – 24 830 та, ўсиш – 141%), 190 672 та – ижтимоий-ҳуқуқий тусдаги сўровлар (2021 йил I чоракда – 286 008 та, ўсиш – 147%) келиб тушди. Улардан 153 767 таси давлат хизматлари марказлари орқали келиб тушган. Архив ҳужжатларига асосан 118 941 та сўров ижроси таъминланди, улардан 109 382 таси ижобий ҳал этилди, 11 568 та сўров бўйича юридик маслаҳатлар берилди.

2021 йил 1 июндан бошлаб пенсия тайинлашда иш ҳақи ва меҳнат стажи ҳақидаги маълумотлар электрон базаси юритилмаган даврда, яъни 2005 йилга қадар бўлган меҳнат стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги меҳнат стажи тўғрисидаги ёзувлар асосида ҳисобланади, бунда стажни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмайди.

Бироқ, фуқаролар Пенсия жамғармасига эмас, балки архивга мурожаат қилган ҳолатлар кўп учраяпти. Бу эса кўп вақт йўқотилишига ва архивлар ишидаги турли вазиятларга сабаб бўлмоқда. Шу боисдан, архивга мурожаат қилишдан олдин, Пенсия жамғармасига бориб кўриш сўралади.

 

Интернет тармоғи материаллари асосида.

 

 

Маълумот учун!

Ўзбекистон Республикаси ташқарисига доимий яшаш учун КЕТАЁТГАН фуқароларга пенсияни тўлаш унинг аризаси ва «Доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилди» деган белги БЎЛГАН шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида ТЎХТАТИЛАДИ.

Прочитано: 153 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика