Norma.uz

Ҳаётдаги ҳамроҳлар

 

Маълумки, меҳнат стажи келгусида пенсия олиш шартларидан бири ҳисобланади. Ҳарбий хизматчиларнинг стаж масаласи-ку ҳал қилинган, лекин уларнинг аёллари ҳарбий хизматни ўташ белгиланган жойларда ҳар доим ҳам иш топа олмайдилар. Бундай аёллар ўзларига берилиши мумкин бўлган стаж ҳақида нималарни билишлари кераклигини «Norma» МЧЖ эксперти Зафаржон Хўжаев гапириб берди: 

 

– Пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларида офицерлар таркибидан бўлган шахслар, прапоршчиклар, мичманлар ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларининг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда эрлари билан яшаган вақт, лекин 10 йилдан ошмаган давр иш стажига қўшиб ҳисобланиши назарда тутилган. Ушбу давр ҳарбий хизматчи турмуш ўртоғининг умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 37-м. 1-қ. «з» б., 2-қ.).

 

МИСОЛ. Ҳарбий хизматчи турмуш ўртоғининг иш стажи 6 йилдан иборат. Тегишли равишда, ишга жойлашишнинг имкони бўлмаган жойларда эри билан бирга яшаган даври иш стажига қўшилмайди. 7 йиллик стажнинг мавжудлиги мазкур даврни (10 йилдан ошмаган) умумий стажга қўшиш ҳуқуқини беради ва аёлнинг стажи 17 йилни (7 + 10) ташкил қилади.

 

Ишга жойлашишнинг имкони бўлмаган жойларда яшаган даврни тасдиқлаш учун (хизмат Ўзбекистон ҳудудида ўталган тақдирда) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳудудий органи томонидан бериладиган маълумотнома бўлиши зарур. Хизмат чет элда ўталган тақдирда эса маълумотнома ҳарбий хизмат ўталган жой бўйича юқори ҳарбий қисмлар, муассасалар, ҳарбий-ўқув (ўқув) муассасалари командирлари (бошлиқлари) томонидан берилади (Низомнинг 68-б., 8.09.2011 йилдаги 252-сон ВМҚга 1-илова).

Тегишинча, пенсия тайинланиши учун мурожаат қилинганда офицерлар таркибидан бўлган шахсларнинг, прапоршчикларнинг, мичманларнинг ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларининг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда эрлари билан яшаган вақтни тасдиқловчи маълумотнома қўшимча равишда илова қилинади.

Прочитано: 159 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика