Norma.uz

Махсус стажга киритилмайдиган даврлар

 

Темир йўлда ишлаганлар имтиёзли пенсияга чиқишлари учун махсус стажга эга бўлишлари лозимлигини биламан.

У ёки бу сабабларга кўра махсус стажга қўшилмайдиган даврлар мавжудми?

 

– Булар иш ҳақи сақланмайдиган таътил, академик (ўқув) таътиллар. Малака ошириш курсларида, клиник ординатурада (интернатурада) ўқиш даврлари, ўқиш ёки ишлаб чиқариш амалиётида бўлиш даври ҳам ҳисобга олинмайди. Шунингдек, болани парваришлаш таътилида бўлиш даври (шу жумладан пули тўланадиган таътилда бўлиш) ёшга доир имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус иш стажига қўшилмайди.

Талабалар, стажёр-тадқиқотчилар, интернлар, аспирантлар имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берувчи иш даврини ўқиш билан бир вақтда олиб борган бўлсалар, ушбу давр фақат тўлиқ иш куни ишланганлиги шарти билан махсус стажга қўшилади (Низомнинг 35-б. «ж» кичик б., 8.09.2011 йилдаги 252-сон ВМҚга 1-илова; Йўриқноманинг 29-б., АВ рўйхат рақами 2337, 12.03.2012 й.).

 

МИСОЛ. Бандажчи ушбу касбда 10 йил ишлаган, бироқ унинг меҳнат фаолияти давомийлиги бир кунда 4 соатни ташкил қилган ёки 0,5 ставка бўлган (иш куни давомида тўлиқ бандлик белгиланмаган). Тегишинча, унда махсус иш стажи мавжуд эмас.

Мазкур ишларда доимий банд бўлмаган ходимларга махсус стаж ҳақиқатда ишланган вақт бўйича ҳисоблаб ёзилади.

Агар ўша бандажчи ушбу касб бўйича 10 йил ишлаган, лекин йилига 6 ой шу иш билан банд бўлган тақдирда, махсус стаж фақат 5 йилни ташкил этади.

 

Маълумот учун! Тўлиқ иш кунида иш билан банд бўлиш деганда аттестацияга мувофиқ бўлган иш вақтида, ишлаб чиқаришнинг тегишли тармоқларида қонунчиликда белгиланган иш вақтининг камида 80%ида банд бўлган шароитларда имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатида (12.05.1994 йилдаги 250-сон ВМҚ билан тасдиқланган) назарда тутилган ишлар бажарилиши тушунилади.

 

Маълумот учун!

Агар ногирон тайинланган муддатда қайта тиббий кўрикдан ўтиш учун ТМЭКга узрли сабабларсиз (ногиронлик муддати тугаган кундан 1 ой муддат мобайнида) келмаса, унга пенсия ТЎЛАШ ТЎХТАТИБ ТУРИЛАДИ. У яна ногирон деб ЭЪТИРОФ ЭТИЛГАН тақдирда, тўхтатиб турилган КУНДАН БОШЛАБ пенсия тикланади. Қолган ҳолатларда пенсия мурожаат қилинган санадан бошлаб ТЎЛАНАДИ.

Прочитано: 189 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика