Norma.uz

Адлия вазирлиги шовқиннинг салбий таъсири ва хавфини ўрганиб чиқди

 

Миллий қонунчилик ва ҳозирги амалиётни ўрганиш натижалари фуқаролар ва жамиятни ҳимоя қилиш соҳасида бир қатор муаммолар мавжудлигидан далолат беради, деб хабар қилади Адлия вазирлиги ўзининг minjust.uz. сайтида.

 

Шовқиннинг таъсирига қаршилик кўрсатиш зарурати халқаро даражада эътироф этилган. Хусусан, 2021 йил 5 октябрда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг 48-сессиясида Инсоннинг хавфсиз, тоза, соғлом ва турғун атроф муҳитга бўлган ҳуқуқини бошқа барча ҳуқуқларни тўлиқ амалга ошириш учун зарур бўлган алоҳида универсал ҳуқуқ билан эътироф этиш тўғрисидаги резолюция қабул қилинган.

Бугунги кунда мамлакатимизда шовқиннинг салбий таъсирига қаршилик кўрсатиш масалаларини тартибга солувчи ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмаган. Масалан, «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ автотранспортнинг хавфсизлик, меҳнат муҳофазаси талабларига, экология, тиббий-санитария нормаларига ҳамда стандартларига ва техник шарт-шароитларига мувофиқлик сертификати бўлиши лозим.

Тунги вақтга доир ягона тушунча мавжуд эмас. Масалан, Меҳнат кодексининг 122-моддасида бу вақт соат 22.00 дан 6.00 гача этиб белгиланган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддасига мувофиқ эса – 23.00 дан 6.00 гача деб қайд этилган. Турар жой биноларида, жамоат бинолари ва уй-жойлар қурилиши ҳудудларида рухсат этиладиган шовқин меъёрларидан ошмаслигини таъминлашга қўйиладиган санитария нормалари ва қоидаларига (19.06.2009 йилдаги 0267-09-сон) мувофиқ – соат 23.00 дан 7.00 гача.

Адлия вазирлиги шовқинни камайтириш соҳасида илмий тадқиқотлар олиб борилмаётганлигини таъкидлади. Сўнгги 20 йил ичида шовқин борасида фақат битта комплекс тадқиқот ўтказилган.

Бир қатор хорижий давлатларда шовқинга қарши курашиш махсус қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Масалан, Японияда 1968 йилда «Шовқинни тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун, АҚШда – 1972 йилда «Шовқинни назорат қилиш тўғрисида»ги қонун, Буюк Британияда – 1996 йилда «Шовқин тўғрисида»ги қонун қабул қилинган.

Германияда транспорт шовқинига қарши курашишда автомобиль йўлларида шовқин даражасини аниқлаш воситаларидан кенг фойдаланилмоқда.

Францияда фотовидеоқайд этиш автоматик камераларига шовқинни ўлчайдиган, шовқин даражаси юқори бўлган автомобилни идентификациялаш, автоматик суратга олиш ва унинг рақамини ўқиб олиш хусусиятига эга радарлар ўрнатилган. Мазкур тизим автоматик тарзда автотранспорт воситаси эгасига жарима тўланиши лозимлиги тўғрисида хат юборади.

Муаммони ўрганиш натижасида Адлия вазирлиги мутахассислари инсон омилининг соғлиққа салбий таъсир кўрсатувчи ҳисобланган шовқинга қарши курашишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқдилар. Хусусан, шовқиннинг салбий таъсирига қарши курашишнинг янада жиддий ва аниқ регламентини, белгиланган доирадан ошган шовқин таъсири учун компенсация тўлашнинг ҳуқуқий механизмларини яратиш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, ривожланган хорижий давлатлар мисолида автомобиль йўлларида шовқинни ўлчайдиган асбоблар ўрнатиш имкониятини ўрганиб чиқиш тавсия этилган, ваколатли идораларга шовқиннинг салбий таъсирига қарши курашиш соҳасидаги умумий вазиятни яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар ҳам киритилган.

Прочитано: 176 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика