- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Фавқулодда ҳолат даврида Президент НҲҲнинг амал қилишини тўхтатиб туриши мумкин
- Барча маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли лавозими киритилади
- Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси нималар билан шуғулланади
- Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тузилмасида 1 257 нафар ходим ишлайди
- Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият: янги қоидалар
- Биз яшайдиган уй
- Бошқарувчи ташкилотда хизмат кўрсатилишига қандай ўтиш керак?
- Ер участкалари. Жарималар. Хазонрезгилик
- Сув истеъмоли бўйича янги нормативлар жорий этилди
- Адлия вазирлиги шовқиннинг салбий таъсири ва хавфини ўрганиб чиқди
- Итлар ҳуриши ва қўнғироқлар жаранги учун жарималар
- Лифтлар учун ККУ мулкдорларининг барчаси ҳақ тўлайди
- Меҳнат муносабатлари
- Кадрлар бўлими
Ер участкалари. Жарималар. Хазонрезгилик
Пойтахтда уйга туташ ҳудудларнинг санитар ҳолати устидан назорат кучайтирилди. Асосийси, ҳар сафар яхши ният билан ҳаракат бошланади-ю, лекин натижа «доимгидек» бўлиб чиқаверади. Сўнгги пайтларда УМШ ва БКнинг бир қатор раҳбарлари участка нозирлари ва экология полицияси «уйга туташ ҳудудларда тозалик ва санитария тартибини таъминлаш қоидаларига риоя қилмаганлик» учун жарима солишда фаол бўлиб қолганлигидан шикоят қилишмоқда. МЖТКнинг 161-моддасида бундай ҳолатларда фуқароларга 1 БҲМдан 3 БҲМгача, мансабдор шахсларга эса 3 БҲМдан 5 БҲМгача миқдорда жарима солиниши назарда тутилади.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, мурожаатларда тўкилган барглар учун жарималар ҳақида сўз юритилган. Кўпинча уйга туташ ҳудудларда ҳар куни тозалаш ишлари ўтказилади. Турар жой даҳаларида йил бўйича япроқлар тўкилаверади – бу табиат «инжиқлиги»ни тақиқлашнинг имкони йўқ. Қанча супурилса ҳам, бир-икки соатдан кейин яна барглар тушиб, шу аҳволга келиб қолади. Бунинг учун кунора жаримага тортиш яхши эмас. Хизматдаги ортиқча шижоат туфайли назоратни ошириб юбориш бу беъмани ишдир.
Вы отправляете ссылку на текущую статью | ||
Кому(e-mail)*: | ||
От (имя)*: | ||
Комментарий: | ||
|
||