Norma.uz

«Навбатма-навбат ўчириш»лар 5 йил олдин тўхтатилган

 

Воқеликда электр энергияси ўчириб қўйилаётган бир паллада унинг таъминоти яхшилангани хусусида оғиз очиб бўлармиди? Энергетика вазирлиги бу масаланинг ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинишига ўз муносабатини билдирди. 

 

Ҳақиқатан бундай ҳоллар учраб туради, деб тан олишди идоранинг матбуот хизматида. Бу ерда гап кўпроқ 10 дақиқадан узоғи билан 2 соатгача бўлган қисқа муддатли ўчиришлар ҳақида бормоқда. Лекин яқин-яқингача биз «навбатма-навбат ўчиришлар»нинг гувоҳи ҳам бўлганмиз. Аслини олганда, бу электр қуввати сарфини иқтисод қилиш мақсадидаги муайян жадвал бўйича ўчиришлар эди. Тўхтатилганига 5 йил бўлган «навбатма-навбат ўчиришлар»нинг сабаби шундаки, электр қувватига талаб ўсиб боришига қарамай, узоқ даврлардан буён ҳар йилнинг бошида муайян бир энергетик баланс шакллантириб борилган. Электр қувватининг мазкур балансга мослашиши учун оддий йўл тутилар эди, яъни ёруғлик ҳар куни 6 ва ундан кўп вақтга ўчириб қўйилар эди. Ўша йилларда бундай режали ўчириб қўйишлар Қашқадарёда суткасига 18 соатни ташкил этган. Одамлар уйларида электр қуввати эрталаб ва кечки пайтда бор-йўғи 2–3 соатдан бўлганини, лекин у ёки бу давлат органига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш амалиёти бўлмаганини яхши эслашади.

Чунончи, 1991 йилдан бошлаб ҳисоблаганда 25 йил давомида мамлакатда электр қувватининг истеъмоли атиги 20 фоизга ошган. Охирги 5 йилда эса электр қувватининг сарфи йилига 11 фоизга ошди. Сўнгги 5 йил ичида баланс аҳолининг ҳақиқатдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилмоқда.

Биз ҳар кунлик узоқ муддатли ўчиришларни эсдан чиқардик, ҳар ўринда ўзининг сабаблари бўлган электр қувватидаги қисқа муддатли узилишлар эса куну тун ишлайдиган авария бригадалари томонидан зудлик билан бартараф этилмоқда. Бу ҳолатларнинг ўз даврида Самарқанд, Бухоро, Урганч ва бошқа вилоят марказлари аҳолиси ҳар куни деярли 4–6 соатлаб чироқсиз қолиб кетган вазиятлар билан боғлиқлик жойи йўқ. Мамлакат туманларидагиларни эса гапирмай қўя қолайлик. Бу «қора кунлар» сўнгги йилларда мамлакатимиз энергетика тармоғида амалга оширилаётган ислоҳотлар, истиқболли лойиҳалар эвазига ортда қолди. Бугунги кунда электр қуввати нафақат одатдаги иситиш электр станциялари, балки қуёш ва шамол станцияларининг ҳисобига ҳам ишлаб чиқарилмоқда, дея қайд этишди Энергетика вазирлиги Матбуот хизматидан.

 

 

 

Истеъмолчиларга иссиқлик таъминоти хизматлари учун қайта ҳисоб-китоблар қилинади

«Тошиссиққуввати» ДУК иситиш тизимига расмий белгиланган муддатдан кеч уланган уйларда яшовчи истеъмолчиларни иссиқлик таъминоти хизматлари учун қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилишидан хабардор қилди (t.me/toshissiqquvvati_matbuot/263). 

 

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 8 октябрдаги қарорига биноан жорий йил 14 октябрдан кўп қаватли турар жой биноларини мунтазам иситилишига киришилди. Бироқ пойтахтдаги бир қатор кўп қаватли уйларда иситиш тизимидаги камчиликлар сабаб турар жой биноларини қарорда белгиланган муддатдан кечиктириб иситиш тизимига улаш тўғрисида ХУЖМШ вакиллари томонидан далолатномалар расмийлаштирилди.

Иссиқлик энергиясини ўз вақтида етказиб бермаслик сабаблари аниқлагандан сўнг уй-жойларни иситиш тизимига улаш муддатларини солиштириш, шунингдек, далолатномалар тўғри тузилганлигини текшириш, уларда кўрсатилган манзиллар бўйича иссиқлик таъминоти хизматлари учун қайта ҳисоб-китоблар техник сабабларга кўра 2021 йил декабрь ойида амалга оширилиши маълум қилинди.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 200 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика