Norma.uz

Эҳтиёт бўлинг, фирибгарлар!

 

«Ўзсувтаъминот» АЖ ўзининг расмий сайтида сўнгги пайтларда сув таъминоти соҳасида фирибгарлик ҳолатлари кўпайиб кетганлиги ҳақида маълумотни тарқатди. 

 

Хусусан, ташкилотга айрим шахслар ўзларини сув таъминоти тизими ходимлари сифатида таништирган ҳолда квартирама-квартира юриб ёки истеъмолчиларга қўнғироқ қилиб, муайян сумма эвазига ичимлик суви сарфини ҳисобга олувчи ускуналарни текширувдан ўтказишни таклиф қилишаётганлиги ҳақида маълумотлар келиб тушмоқда.

«Ўзсувтаъминот» АЖ мазкур шахсларнинг акциядорлик жамияти тизимига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилиб, фирибгарларнинг домига тушиб қолмасликлари учун фуқароларни огоҳликка чақиради.

Уйингизга сув таъминоти тизими ходими келадиган бўлса, ундан иш жойини тасдиқловчи махсус гувоҳномани кўрсатишини сўранг, – дейилади мурожаатда. Агар сиз бундай фирибгарлик ҳолатлари ҳақида бирор-бир маълумотга эга бўлсангиз, қуйидаги телефонлар орқали хабар қилишингизни сўраймиз:

12-55 – «Ўзсувтаъминот» АЖ ягона call-марказининг қисқа телефон рақами;

(93) 390-47-57 – «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ комплаенс-назорат хизмати телефон рақами.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 240 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика