Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 43 / Солиқ солиш

Хорижий банкдан кредит олишнинг солиқ оқибатлари

 

Корхона Қозоғистон Халқ банкидан кредит олди. Кредит олиш мақсадлари: корхонанинг айланма маблағларини тўлдириш ва бошқа кредитлар билан ҳисоблашиш.

Бундай кредит бўйича қандайдир солиқ имтиёзи мавжудми?

 

– Корхонанинг Қозоғистон Халқ банкидан олган кредити бўйича алоҳида солиқ имтиёзлари белгиланган эмас.

Кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар ҚҚСдан озод этилган (СК 244-м. 1-қ. 7-б.).

Корхонангиз Қозоғистон Халқ банкига кредит бўйича фоизлар тўлаб беришда солиқ агенти сифатида норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқни ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаб бериши лозим (СК 351-м. 1-қ., 2-қ. 3-б.).

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида даромад ва мулкка икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олишга доир Битим имзоланган (ВМнинг 20.01.1997 йилдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган).

Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигида фоизларга солиқ солиш назарда тутилганлиги боис, Ўзбекистон ҳудудида вужудга келган фоизларга солиқ агентида солиқ солинади. Битимга кўра фоизларни олувчи аслида фоизлар эгаси бўлса, у ҳолда бундай олинадиган солиқ фоизлар умумий суммасининг 10 фоизидан ошмаслиги керак (Битимнинг 11-м. 2-б.).

Солиқ кодексига кўра ҳам норезидентларга фоизлар тўланганида солиқ ставкаси 10%га тенг (СК 353-м. 1-б.). Шу сабабли Қозоғистон Халқ банкидан резидентлик сертификатини талаб қилишнинг ҳожати йўқ.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 191 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика