Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 43 / Солиқ солиш

Ижрочи учун ҚҚС

 

ЭкспедиторЎзР резиденти ижрочиЎзР норезиденти (Туркия) ва буюртмачиЎзР резиденти ўртасида воситачилик транспорт хизматларини кўрсатади. Экспедитор ва ижрочи ўртасида шартнома тузилган, унга мувофиқ экспедитор буюртмачидан буюртма суммасини сўмда олади ва кейин воситачилик ҳақини ушлаб қолиб қолган қисмини ижрочига хорижий валютада жўнатади.

Экспедитор солиқ агенти ҳисобланадими ҳамда унда хизматларни импорт қилишда тўлов манбаида ҚҚСни ушлаб қолиш мажбурияти юзага келадими? 

 

– Ушбу шартномада ижрочи – чет эллик шахс (Туркия) комитент (ишонч билдирувчи) сифатида иштирок этади ҳамда буюртмачи – ЎзР резидентига ташиш хизматларини ушбу битимда воситачи (ишончли шахс) ҳисобланган экспедитор билан тузилган битим бўйича кўрсатади. Ушбу битим бўйича экспедитор – ЎзР резиденти солиқ агенти деб эътироф этилади (СК 255-м. 3-қ.).

Мазкур ҳолатда ҚҚС бўйича солиқ базаси қуйидагича аниқланади:

● экспедиторда – унинг ҚҚСни ўз ичига оладиган воситачилик ҳақи миқдорида;

● транспорт компанияси – ЎзР норезидентида (комитентда) – солиқни киритмаган ҳолда хизматларнинг қиймати миқдорида (СК 250-м.).

Чет эллик шахслар томонидан хизматлар кўрсатилганда солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Агар контрактларнинг шартларига мувофиқ хизматлар чет эллик шахслар томонидан солиқни ҳисобга олмасдан тақдим этилса, солиқ агентлари томонидан ушбу хизматлар бўйича солиқ базаси кўрсатилган хизматларнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда, солиқни ҳисобга олмасдан аниқланади. Бундай ҳолда солиқ агенти тегишли солиқ суммасини мустақил тарзда ҳисоблаб чиқариши ва бюджетга ўтказиши шарт (СК 255-м. 7-қ.).

ЎзР ҳудудида хизматларни реализация қилишга доир ҳар бир операция амалга оширилганда солиқ базаси алоҳида аниқланади (СК 255-м. 5-қ.).

Чет эллик шахслар томонидан кўрсатилган ташиш хизматларини реализация қилиш жойи, агар жўнатиш пункти ва белгиланган пункт ЎзР ҳудудида жойлашган бўлса, ЎзР деб ­эътироф этилади (СК 241-м. 3-қ. 4-б. «б» кичик б.).

Шу тариқа:

● ташувчи – чет эллик шахснинг хизматларни реализация қилиш жойи ЎзР ҳисобланса (жўнатиш пункти ва белгиланган пункт Ўзбекистонда жойлашган бўлса), экспедитор солиқ агенти сифатида ташиш хизматларидан ҚҚСни ҳисоблайди ва бюджетга тўлайди;

● хизматларни реализация қилиш жойи ЎзР ҳисобланмаса (жўнатиш пункти ва белгиланган пункт Ўзбекистонда жойлашмаган бўлса), ташиш хизматларига оид ҚҚС бўйича солиқ базаси юзага келмайди.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам экспедитор, агар у ҚҚС тўловчиси бўлса, ҚҚСни ўз ичига оладиган воситачилик ҳақи суммасидан солиқни ҳисоблаши лозим.

 

Изоҳ

Транспорт экспедицияси шартномалари асосида хизматлар кўрсатишда солиқ солишдан озод этиладиган хизматлар бўйича ҚҚС солишдан озод этиш қўлланилмайди (СК 250-м. 2-қ.). СКнинг 33-бобида кўрсатилган хизматлар ҚҚС солинишидан озод этилади. Кўриб чиқилаётган вазиятда мазкур қоида қўлланилмаган, сабаби ҚҚСдан озод этилиши хизматларни реализация қилиш жойини аниқлашда аҳамиятга эга бўлмайди.

Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 428 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика