Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 43 / Истеъмолчи бурчаги

«Истеъмолчи дафтари» қандай йўналишларни қамраб олади?

 

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг «Давлат + фуқаролик жамияти институтлари + тадбиркорлик субъектлари» тамойили асосида фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг маҳаллабай тизимини жорий этишга қаратилган «Истеъмолчилар маркази»ни ташкил этиш ишлари бошланди.

 

Ана шундай масканлардан дастлабкиси Бухоро вилояти Бухоро тумани «Шергирон» маҳалласида фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов ҳамда Бухоро тумани ҳокими Хайрулла Жўраев иштирок этди. Таъкидланишича, республика бўйлаб танланма асосида иккита маҳалла ҳудудида «Истеъмолчилар маркази» ташкил этилиши назарда тутилган.

 

Кутилаётган натижа

«Истеъмолчилар маркази»да аҳоли муаммоларини тизимли ўрганиш ва уларнинг аниқ ҳал этилишида давлат бошқаруви ва хўжалик бошқаруви органлари билан ижтимоий шериклик асосида ҳамкорликда ишлашнинг янгича тизими йўлга қўйилади. Фуқароларнинг (савдо, газ ва электр таъминоти, сув таъминоти, коммунал хўжалиги, экология, қурилиш, кадастр, бандлик, ижтимоий хизматлар, соғлиқни сақлаш, таълим, хизмат кўрсатиш (сервис) транспорт соҳасига, алоқа бошқа соҳалар)даги мурожаатлари маҳаллабай кўриб чиқилишида ҳуқуқий маслаҳатлар берилади. Муаммолар жойида ҳал этилишига шароит яратилади.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан ҳар бир маҳалла кесимида «Истеъмолчи дафтари» шакллантирилади.

Истеъмолчи дафтари» – маҳалладаги мавжуд хонадонлар кесимида, аҳоли (истеъмолчилар)га уй-жой, коммунал хизмат, сервис ва хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа ва коммуникация, савдо ва умумий овқатланиш, тиббий хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда муаммоларни жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш ва ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларнинг жойида бартараф этилиши бўйича таклифлар ўрганилди.

 

Йўналишлар

«Истеъмолчи дафтари» қуйидаги йўналишларни қамраб олади:

• маҳаллада ҳар бир хонадон кесимида электр энергиясига уланиш ҳолати, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан тузилган электр таъминоти шартномаси шартларининг белгиланган тартибда бажарилиш ҳолатларини мониторинг қилиш, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига тизимли равишда амал қилиш устидан доимий жамоатчилик назоратини ўрнатиш орқали тартибга солинишини таъминлаш;

• ҳар бир хонадон кесими ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг табиий газга уланганлик (суюлтирилган газ балони билан таъминланганлик) ҳолати, газ таъминоти ташкилотлари билан тузилган газ таъминоти шартномаси шартларининг белгиланган тартибда бажарилиши ҳолатларини мониторинг қилиш, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига тизимли равишда амал қилиш устидан доимий жамоатчилик назоратини ўрнатиш орқали тартибга солинишини таъминлаш;

• хонадоннинг ичимлик сув билан таъминланганлик ҳолати, ичимлик суви етказиб берувчи корхона билан тузилган шартнома ҳамда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига тизимли равишда амал қилиш устидан доимий жамоатчилик назоратини ўрнатиш орқали тартибга солинишини таъминлаш;

• хонадоннинг чиқинди ташиш хизматидан фойдаланиши, чиқинди ташиш хизматини кўрсатувчи корхона билан тузилган шартнома ҳамда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига тизимли равишда амал қилиш устидан доимий жамоатчилик назоратини ўрнатиш орқали тартибга солинишини таъминлаш;

• коммунал тўловларни амалга оширишда тўлов қобилиятига эга бўлмаган оилаларни аниқлаш орқали ҳомийлик маблағлари ҳисобидан қарздорликларни сўндириш чораларнии кўриш;

• оилада касал, тиббий хизматдан фойдаланишга муҳтожлиги бўлган аъзолар, касаллиги бўйича қўйилган ташхис, даволаниш муддати (ҳар уч ойда, ҳар олти ойда), дориларга эҳтиёжи ва ҳ.к.;

• маҳалла ҳудудида фаолият юритувчи жамоат транспорти, ички йўллар аҳволи;

• маҳалла ҳудудидаги савдо ва хизмат кўрсатувчи объектларнинг мавжудлиги ҳамда фаолиятидан аҳолининг қониқиш даражаси.

Лойиҳа доирасида 28 та янги иш ўринлари ташкил этилади.

Лойиҳани амалда татбиқ этиш орқали кўзланган натижага эришилса, келгусида республиканинг 9 440 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Ҳуқуқий маслаҳат» марказлари ташкил этиш оркали 18 880 нафар ишчи ўринлари яратиш имкони пайдо бўлади.

 

ЎзА асосида.

Прочитано: 72 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика