Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 40 / Юридик маслаҳатлар

Юқори турувчи органга мурожаат қилинг

 

Вояга етмаган иккита фарзандим бор. 5 йил олдин Чирчиқ шаҳар фуқаролик судининг қарорига мувофиқ собиқ турмуш ўртоғимдан алимент ундириш учун Қибрай тумани Мажбурий ижро бюросига ижро варақаси юборилган эди. Менга собиқ турмуш ўртоғим ўз манзилида яшамаётганлигини ва мажбуриятларини бажаришдан яшириниб юрганлигини айтишди. Бундан ташқари, Бюро қидирув эълон қилганлигини маълум қилишди. Бироқ билишимча, у ўз манзилида яшаётган ва яширинмаган экан.

Бюро ўз вазифаларини бажариши учун нима қилишим керак?

 

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш соҳасида Бюро ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

• суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини таъминлайди, мажбурий ижро этиш қонун билан бошқа давлат органларига юклатилган ҳужжатлар бундан мустасно;

• ваколатли органларнинг мол-мулкни, шу жумладан ҳуқуқбузарлик буюмлари ва қуроллари ҳамда ашёвий далилларни давлат даромадига ўтказиш ёки йўқ қилиб ташлашни назарда тутувчи қарорларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижро қилади;

• хатланган ва олиб қўйилган мол-мулкнинг баҳоланиши, сақланиши ва сотилишини ташкил қилади;

• суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижросини таъминлашда, шу жумладан қарздорларнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкини қидиришда давлат органлари, кредит ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади, ушбу мақсадларда кўрсатилган давлат органларининг маълумотлар базаларидан белгиланган тартибда фойдаланади;

• қарздор – жисмоний шахслар ва олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидиришни амалга оширади, бу мақсадларда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширади, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик қилади;

• ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини кўриб чиқади;

• аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонун ва одил судловни ҳурмат қилиш, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ва ихтиёрий равишда бажариш заруриятини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

• ОАВ ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик қилади, уларни ўз фаолияти натижалари тўғрисида хабардор қилади, ушбу мақсадларда семинарлар, брифинглар, пресс-конференциялар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ўтказади (Низомнинг 10-б. «а» кичик б., 30.05.2017 йилдаги ПҚ-3016-сон қарорга 4-илова).

Шу тариқа, юқори турувчи орган сифатида Тошкент вилояти Мажбурий ижро бюросига чора кўришларини сўраб Қибрай тумани Бюроси ўзига юклатилган вазифаларни бажармаётганлиги тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишингиз лозим.

Прочитано: 283 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика