Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 39 / Истеъмолчи бурчаги

Норвегия: «дўмбоқ болалар» – жамият муаммоси

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) хабар беришича, Норвегия ёшлари зарарли озиқ-овқат брендларининг моҳир ва мураккаб рақамли маркетингидан етарлича ҳимояланмаган.

 

Норвегияда болаларнинг семириш даражаси тобора ортиб бормоқда, бу ерда бошланғич мактабдаги ўғил болаларнинг тахминан 24 фоизи, қизларнинг 22 фоизи ва ўспиринларнинг 25 фоизида ортиқча вазн ёки семизлик муаммолари кузатилади. Бундан ташқари, сўнгги ўн йил ичида болаларда ортиқча вазн тўплаш ва семиришнинг кенг тарқалиши пасаймаган, шу туфайли соғлиқни сақлаш идораларини зарарли озиқ-овқат маҳсулотларининг маркетинги бу масалада қандай роль ўйнаши қизиқтирмоқда.

Осло университети томонидан олиб борилган янги тадқиқотга кўра, мамлакатдаги болаларга қаратилган 10 та озиқ-овқат ва ичимлик рекламаларидан 8 таси ЖССТ кўрсатмаларини бузади ва зарарли овқатланиш одатларини тарғиб қилади. Тадқиқотда юқумсиз касалликлар олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича ЖСТТ Европа бюроси томонидан ишлаб чиқилган зарарли озиқ-овқат маҳсулотлари маркетингини чеклаш ва чеклашга ёрдам берувчи восита – Click тизимидан фойдаланилган.

Тадқиқотчилар Норвегиянинг 3 дан 17 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган рақамли озиқ-овқат ва ичимликлар маркетинг харитасини тузиб, реклама қилинган маҳсулотларнинг аксарияти ёғ, туз ва шакарга бой озиқ-овқат ва ичимликлар эканлигини аниқладилар.

 

consumer.uz

Прочитано: 173 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика