Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 33 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Ҳисоб-китобнинг ўзига хос жиҳатлари

 

Ходим иш йили давомида 6 ой бўлим мутахассиси сифатида ишлаган (бу лавозимга 18 иш кунлик таътил берилади). Сўнгра у бўлим бошлиғи лавозимига ўтказилди (таътил – 24 иш куни).

Пировардида унга неча кун таътил берилиши керак? 

 

– Бундай вазиятларда таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариш тартибидан фойдаланинг. Ходимнинг умумий таътил муддати алоҳида кўрсатилган ҳар бир лавозимда ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилган таътил муддатидан иборат бўлади.

Таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини ўн иккига бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда ўн беш календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, ўн беш календарь кундан ками эса чиқариб ташланади (МК 141-м.).

 

Мисол. Таътил муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариш

 1) Ходим 9 ой 17 кун ишлади. Жамоа шартномасига кўра унга 24 иш куни асосий таътил берилиши белгиланган. 17 кунни бир ойга яхлитлаб, 10 иш ойига эга бўламиз.

Ишланган вақтга мутаносиб равишдаги таътил муддати 20 кунни ташкил қилади (24 / 12 х 10).

2) 1) Ходим 8 ой 13 кун ишлади. Жамоа шартномасига кўра унга 21 иш куни асосий таътил берилиши белгиланган. 13 кунни чиқариб ташлаб, 8 иш ойига эга бўламиз.

Ишланган вақтга мутаносиб равишдаги таътил муддати 14 кунни ташкил қилади (21 / 12 х 8 = 14 кун.).

 

Шу тариқа, кўриб чиқилаётган ҳолатда ходимнинг биринчи лавозими бўйича муддати 9 иш куни (18 / 12 х 6 = 9), иккинчиси бўйича 12 иш кунидан (24 / 12 х 6 = 12) иборат таътил берилади. Умумий ҳисобда ходимнинг таътил муддати 21 иш кунини (9 + 12) ташкил қилади.

Эътибор беринг: кўриб чиқилаётган ҳолат алоҳида тоифага тегишли бўлиб, бунда таътил муддати ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқилиши керак. Масалан, 6 ойдан кам ишлаган ва ҳ.к. ҳолатларда биринчи иш йилида таълим муассасалари ўқитувчилари, ўриндошлик асосида ишлаётганлар таътилга ҳақ тўлашнинг миқдорини белгилашда шу қоида қўлланади. Умумий қоида бўйича иш йили якунлангунига қадар ташкилотнинг ички ҳужжатлари ёки меҳнат шартномаси билан белгиланган, ходимга бериладиган таътил тўлиқ муддатда берилиши керак (МК 143-м. 1-қ.).

 

Вазият. Ходимга ташкилотда белгилангандан кам муддат давомийликдаги таътил тақдим этилди

Ходим январь ойида ишга қабул қилинган. Сентябрь ойида – 8 ой ишлагандан сўнг – у таътил беришларини сўради. Таътил муддати ташкилотдаги барча ходимлар учун 24 иш куни этиб белгиланган. Кадрлар бўйича мутахассис ишланган вақтга мутаносиб равишдаги 16 иш кунига таътил расмийлаштирди. Шу қонунийми?

  • Йўқ, қонунга зид.

Таътил тўлиқ муддатга, яъни 24 иш кунга берилиши лозим.

Агар иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ундан МК 164-моддаси қоидаларига мувофиқ таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади.

Таътилнинг ишланмаган даври учун меҳнат ҳақи ушлаб қолинмайдиган меҳнат шартномаси бекор қилинишининг айрим асослари бундан мустасно (МК 89-м. 4-қ., 100-м. 2-қ. 1-2-б., 106-м. 1, 2-б.).

 

 

Саволларга «Norma» МЧЖнинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти, ҳуқуқшунос Ленара Хикматова жавоб берди.

Прочитано: 745 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика