Norma.uz

Меҳнат интизомини бузганлиги учун ишдан бўшатилганда…

 

Ходим маст ҳолда ишга келган. Бу билан у меҳнат интизомини бузган.

Иш берувчи у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинми? 

 

Иш берувчи қуйидаги ҳолатларда ходим ишга маст ҳолда келганлиги учун у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлирдир:

а) агар меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузилганда (нафақат ишга маст ҳолатда келганлиги сабабли), яъни интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган кундан эътиборан бир йил мобайнида такроран содир этилганда меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш ҳисобланади (МК 100-м. 2-қ. 3-б.);

б) корхонанинг локал ҳужжатларида меҳнат вазифаларини бир марта бузиш ҳолати қуйидаги ҳужжатларда қўпол равишда бузиш деб эътироф этиладиган бўлса:

• ички меҳнат тартиби қоидалари;

• интизом ҳақидаги низом ва уставлар (МК 100-м. 2-қ. 4-б.).

Ходим томонидан меҳнат вазифаларини бузиш қўпол равишда бузиш тусида бўлган-бўлмаганлиги тўғрисидаги масала ҳар бир муайян ҳолатда якка тартибда ҳал қилинади.

Бундай асосларга кўра меҳнат шартномасининг бекор қилиниши бир вақтнинг ўзида интизомий жазо чораларидан бири ҳисобланади (МК 181-м.), уни қўллаш тартиби МКнинг 182-моддасида тушунтирилган.

Содир этилган ҳолат юзасидан чуқурлаштирилган текширув ўтказилиб, зарур материаллар (қоидабузарлик ҳолатларининг ҳужжатли далил-исботлари – далолатнома, гувоҳлар кўрсатмалари ёки тиббий кўрик, ходимнинг тушунтириш хати) тўпланган ёхуд ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолатларда иш берувчи ходимни бу ҳақда камида 3 кун олдин хабардор қилиши ёки унга мутаносиб компенсация тўлаши лозим (МК 102-м. 5-қ.).

Ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ёки таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди (МК 100-м. 3-қ.).

Шунингдек қандай тоифадаги ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмаслигини ёддан чиқармаслик лозим (МК 237-м.).

Башарти жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини ушбу асос бўйича бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, шартномани бундай розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди (МК 101-м.).

МКнинг 100-моддаси 3 ва 4-бандлари бўйича иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда қуйидаги тўловлар тўланади:

• ишланган кунлар учун иш ҳақи (мавжуд бўлганда);

• фойдаланилмаган таътил учун компенсация (фойдаланилмаган таътил мавжуд бўлганда);

• меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисидаги огоҳлантириш ўрнига ходимга тўланадиган компенсация.

Фойдаланилган, бироқ ишлаб берилмаган таътил кунлари мавжуд бўлганда ходимнинг ишланган даврдаги иш ҳақида ушланмалар амалга оширилади (МК ­164-м. 2-қ. 4-б.).

Ушбу асосга кўра муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда, агар шартнома шартларига неустойка тўлаш ва унинг миқдорлари киритилган бўлса, ходим ўзининг иш берувчисига неустойка тўлаши шарт (МК 104-м.).

Меҳнат вазифалари бузилганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинганда 2 ва 3-ойлар учун ўртача иш ҳақи ҳамда ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди (МК 67-м., 100-м. 2-қ. 3, 4-б., 109-м.).

Прочитано: 288 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика