Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 33 / Истеъмолчи бурчаги

Ваучерни эмас, пулимни қайтаринг

 

Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи истеъмолчи «Uzbekistan Airways» АЖдан Истанбул-Тошкент йўналишига фарзанди номига 4 млн 800 минг сўмга авиачипта сотиб олади. Учиш кунидан бир ҳафта аввал, яъни жорий йилнинг 24 май куни авиачиптадан фойдаланувчи шахс ота-онасига узрли сабабларга кўра ушбу рейсда уча олмаслиги ва авиачиптани кассага қайтаришлари лозимлигини билдиради.

 

Бироқ, авиакасса томонидан истеъмолчининг қайтарган авиачипта пуллари ўрнига келгуси парвозлар учун ваучер таклиф этилади. Истеъмолчи учун бу таклиф маъқул бўлмайди ва пулини қайтариб беришларини сўрайди. Талаби асоссиз рад этилган истеъмолчи Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилади. Агентликнинг Фарғона вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан мурожаат ўрганиб чиқилди. Ҳудудий тузилма томонидан рейсдан фойдаланмаганлик бўйича вазиятни ўрганиш мақсадида «Uzbekistan Airways» АЖга сўров хати юборилди. Қисқа фурсатда истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланди ва авиачипта учун сарфланган 4 млн 800 минг сўм маблағ истеъмолчига қайтариб берилиши таъминланди.

 

Маълумот ўрнида. Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасида сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмаслиги белгиланган.

Прочитано: 237 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика