Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 33 / Истеъмолчи бурчаги

Қурувчи уй топшириш муддатини бузди

 

Уй-жой бозорида янги қурилаётган турар жойлардан квартира сотиб олувчиларда туғилаётган муаммолардан бирибу уйларни шартномада белгиланган муддатда топширилмаслигидир.

 

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига айнан шу сабабдан квартира харид қилиш учун бошланғич бадал сифатида ўтказилган маблағларни қайтаришда ёрдам беришларини сўрашмоқда.

Худди шундай муаммо Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшаган истеъмолчига ҳам тегишли. Ўтган йилнинг 5 октябрида шаҳарнинг марказий кўчаси бўйлаб қурилаётган турар жой мажмуасидан уй сотиб олиш учун харидор қурувчи билан шартнома имзолади.

Шартномага кўра харидор барча мажбуриятларни бажарган, яъни хонадоннинг умумий нархи 218,9 млн сўм миқдорида бўлиб, истеъмолчи олдиндан 100 млн сўм тўловни ўтказган. Шундай қилиб, қурувчи янги уйнинг калитларини харидорга 30 январда бериши керак эди, лекин муддатлар бир неча ойга кечиктирилади.

Уй битказилишини узоқ кутишни хоҳламаган истеъмолчи шартномани бекор қилишга қарор қилди ва олдиндан тўланган пулни қайтариб беришларини сўраб қурувчига мурожаат қилди. Қурувчи истеъмолчи тўлаган 100 млн сўмдан фақат 70 млн сўмни қайтарган холос, қолган 30 млн сўмни қайтаришга келганда эса турли баҳоналарни «тўқийверган».

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг 1159 ишонч телефонига тушган мурожаатдан сўнг, Агентликнинг Хоразм вилояти ҳудудий тузилмаси мазкур масалага тегишли ҳужжатлар, хусусан тузилган шартнома шартларини батафсил ўрганиб чиқди. Ўтказилган ўрганишлар натижасида истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланди. Охир-оқибат масала ижобий ҳал этилди, қолган 30 млн сўмлик маблағ 3 кун ичида истеъмолчига қайтарилди.

«Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасида агар ижрочи шартномани ижро этишга ўз вақтида киришмаса ёки шартноманинг белгиланган муддатда бажарилмаслиги аён бўлиб қолса, истеъмолчи ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномадан воз кечишга ва етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли, деб белгиланган.

 

consumer.uz сайти материаллари асосида.

Прочитано: 380 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика