Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 33 / Қонунчиликдаги янгиликлар

«Транспорт тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди

 

9.08.2021 йилдаги «Транспорт тўғрисида»ги ЎРҚ-706-сон Қонун транспортга оид фаолиятни тижорат асосида амалга ошириш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади. 

 

Қонуннинг амал қилиши:

• қувур транспорти фаолияти ва электр узатиш линиялари орқали электр энергиясининг олиб ўтилиши;

• транспортга оид бўлмаган ишларни бажариш учун мўлжалланган махсус транспорт воситалари фаолияти;

• идоравий йўловчи ташиш транспортининг, шунингдек беғараз асосда ташишларни амалга оширадиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг фаолияти;

• ҳарбий, ҳарбий-ёрдамчи, чегарани қўриқлайдиган кемаларнинг, шунингдек республика ҳудуди орқали махсус юкларни ва ҳарбий таркибларни транзит ташишларни амалга ошириш фаолияти;

• экспериментал ва давлат авиациясининг фаолияти;

• хусусий мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосларга кўра, ташишларни ўзларига тегишли бўлган транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда беғараз асосда ва шахсий эҳтиёжларини қаноатлантириш учун амалга оширадиган жисмоний шахсларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Қонунда асосий тушунчалар қўлланилади: ташиш, мижоз, ташувчи, ташиш ҳужжати, транзит транспорт йўлаги, аралаш ташиш, аралаш ташишлар оператори, транспорт инфратузилмаси объектлари, транспорт логистикаси, транспортга оид фаолият ва бошқалар.

Автомобиль, ҳаво, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва транспорт инфратузилмаси объектлари республиканинг ягона транспорт тизимини ташкил этади.

Транспортга оид фаолиятнинг асосий принциплари қонунийлик, хавфсизлик, экологик тозалик, транспорт хизматларидан фойдалана олиш, очиқлик ва шаффофликдан иборат.

Транспорт соҳасида қонун билан қуйидагилар белгиланди:

• давлат сиёсатининг асосий йўналишлари;

• Вазирлар Маҳкамаси, Транспорт вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат назорати органларининг ваколатлари;

• улар жумласига автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар ичида, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро ташишлар ҳамда юкларни халқаро ташишлар, йўловчиларни ва юкларни темир йўл транспортида ташишлар кирадиган лицензияланадиган фаолият турлари ва бошқалар.

Шунингдек ҳужжатда қуйидагилар ёзилган:

• йўловчиларни, багажни, юк багажини, юкларни, почта ва курьерлик жўнатмаларини ташиш, транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатиш тартиби;

• аралаш ва транзит ташишларни ташкил этиш тартиби;

• мижоз ва ташувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

• транспорт логистикасининг асосий вазифалари;

• ташишлар хавфсизлигини, транспорт воситаларидан ва транспорт инфратузилмаси объектларидан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар ва бошқалар.

 

Қонун қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) 10.08.2021 йилда эълон қилинган ва 11.11.2021 йилда кучга кирди.

Эльмира Сиразиева.

Прочитано: 277 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика