Пенсионер 8 ой давомида пенсиясини олмаган бўлса, энди мурожаат қилинса ушбу давр учун барча сумма берилади?
– Ҳа, албатта. Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 12 ойдан ошмаган давр учун тўланади (Низомнинг 169-б., ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илова).