ОИВ инфекциясига чалинган шахс бир вақтнинг ўзида нафақа, иш ҳақи ва алимент олиши мумкинми?
– Ҳа, мумкин. ОИВ инфекциясига чалинган шахсга ва 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсга тайинланган нафақа унга унинг ҳақ тўланадиган ишни бажаришидан ёки бошқа турдаги даромадлар (стипендиялар, алиментлар ва шу кабилар) олишидан қатъи назар, тўланади. (Низомнинг 18-б., ВМнинг 7.04.2011 йилдаги 107-сон қарорига 1-илова).