Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси бўйича истиқомат қиладиган пенсионер аёлга туман ПЖдан қўнғироқ қилиб, МваФРБдан ЖШШИР олишини ва уларни тақдим этишини талаб қилишди.
ПЖнинг бундай талаби қонунийми?
– Пенсия жамғармасида маълум қилишларича, ЖШШИР бўйича барча фуқароларни, шу жумладан пенсионерларни мажбурий тартибда ҳисобга олиш жорий этилганлиги муносабати билан, ҳақиқатан ҳам, ушбу маълумотларни яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг бўлимига тақдим этиш лозим. («Йўл харитаси»нинг 8-б.,4.05.2021 йилдаги ПҚ-5102-сон қарорга 1-илова)
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида ЖШШИР олиш учун кўп вақт талаб этилмайди, бунинг устига бу бепул амалга оширилади.