Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 32 / Юридик маслаҳатлар

Жарима солиниши тўғри

 

Солиқ органлари корхона раҳбарияти ҳисоботда  ҳисобланиши керак бўлган солиқни кўрсатмаганлиги масаласи юзасидан низода ютиб чиққан тақдирда, корхонага жарима солишга ҳақлими? Агар ҳақли бўлса, корхонага нисбатан қандай жарималар қўлланилиши мумкин?

 

– Корхонага нисбатан СК ва МЖТКда назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин.

Солиқ органлари солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва молиявий санкцияларни қўллашга ҳақлидир. Молиявий санкциялар СКнинг 28 ва 29-бобларида назарда тутилган миқдорларда белгиланади ва пул ундириш тарзида қўлланилади. Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг 20%и миқдорида, шунингдек солиқни (йиғимни) нотўғри ҳисоблаб чиқариш ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) натижасида солиқ (йиғим) суммасини тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик тўланмаган солиқ (йиғим) суммасининг 20%и миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (СК 26-м. 1-қ., 218-м. 2-қ., 223-м. 1-қ., 224-м.).

Мазкур жарима санкциялари солиқ тўловчига, яъни корхонага нисбатан қўлланилади. Шунингдек мансабдор шахсга (раҳбарга) нисбатан МЖТКда назарда тутилган жарималар ҳам қўлланилиши мумкин. Фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб бориш, башарти бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқнинг ёки бошқа мажбурий тўловларнинг суммасини камайтиришга олиб келса, шунингдек бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқларни, бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жиноят ишлари бўйича судлар МЖТКнинг 175-моддасида назарда тутилган, солиқ органлари томонидан очилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқади (МЖТКнинг 175, 245-м.).

 

Нурали Нурмуҳамедов,
«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 228 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика