Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 32 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Меҳнат мигрантларига харажатларнинг бир қисми қопланади

 

Президентнинг 30.07.2021 йилдаги ПҚ-5205-сон қарори билан хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 2020 йил 11 августдаги «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4804-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Маълумот учун! Аҳолини ўқитиш учун «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва қисқа муддатли курслар очилган, шунингдек маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилган.

 

Белгиланишича, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) маблағлари ҳисобидан «lаbоr-migrаtiоn» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, касб-ҳунар ёки хорижий тилларга ўқиган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:

• хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда – БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда;

• йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда;

• ривожланган давлатларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга «ишчи виза»ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда компенсация тўланади.

Амалга оширилган харажатларни қоплаш учун фуқаро «lаbоr-migrаtiоn» дастурий мажмуаси орқали масофавий тарзда ёки бевосита Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Бандликка кўмаклашиш марказларига ариза билан мурожаат қилади.

Ариза Агентлик томонидан 1 иш куни ичида кўриб чиқилади.

2021 йил 1 августдан бошлаб транспорт компанияларининг (заруратга қараб, тез тиббий ёрдамнинг кўчма бригадаларининг) меҳнат миграциясида бўлган даврида жароҳат олган, бахтсиз ҳодисага дуч келган, ўткир ёки оғир касалга чалинган фуқароларни, шу жумладан уларнинг вояга етмаган фарзандларини Ўзбекистонга олиб келиш билан боғлиқ харажатлари, шунингдек, ушбу фуқароларни тиббиёт ходими кузатуви остида қайтаришда тиббиёт ходимининг хизмат сафари харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Молия вазирлигига 2021 йилда ҳужжатда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун Жамғармага 52 млрд сўм миқдорида маблағлар ажратиш топширилди.

Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга (12.09.2018 й. 725-сон ВМҚга 5-илова) ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, энди, Жамғарма Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 47-уй манзилида жойлашади.

Юқорида баён этилганларга асосан, Жамғарма маблағлари сарфланадиган харажатлар рўйхати тўлдирилди (Низом 6-б.).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 31.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова. 

Прочитано: 253 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика