Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 32 / Бухгалтерга ёрдам

Асосий воситалар таркибида нималарни капиталлаштириш мумкин

 

Корхона ўзини модернизация қилишга инвестиция қилаётган маблағлар капиталлаштириш харажатлари ёки капитал қўйилмалар деб аталади. Асосий воситаларни реконструкция, модернизация қилиш орқали корхона буни зарарни орттирувчи харажат сифатида таснифламайди, балки активларнинг бошланғич қийматига қўшади. Кейинчалик асосий воситалар таркибига ўтказиладиган мазкур қўйилмалар, агар улардан фойдаланишдан келгусида иқтисодий наф олинадиган бўлса, узоқ муддатли активлар қийматини оширади. Бироқ бошқарув персоналида, корхона мулкдорлари ва бухгалтерларда бундай харажатларни ҳисоб-китобда қандай акс эттириш масаласида келишмовчилик юзага келади. Бу борада ProfiTraining бизнес-тренери, «Magnum Retail» МЧЖ ХК бош бухгалтери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) ўз фикри билан ўртоқлашди: 

 

– Харажатлар нафақат бухгалтерия ҳисоби, яъни корхонанинг баланс ҳисобварақларида акс эттириш билан боғлиқ. Улар солиқ оқибатларини ҳам келтириб чиқаради. Капиталлаштириш мумкин бўлган харажатларни нотўғри кўрсатиш оқибатида фойда солиғи ҳисоб-китоби «чиппакка чиқади».

5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га (АВ рақами 1299, 20.01.2004 й.) мувофиқ нималарни асосий воситалар таркибида капиталлаштириш ва компаниянинг операцион харажатларини оширмаслик мумкинлигини кўриб чиқамиз.

1. Эскирган ускунани модернизация қилиш. Бу асосий воситани замонавий, технологик жиҳатдан фойдали унсурга айлантиради.

Мисол тариқасида, корхона раҳбари ЁММ харажатларини қисқартириш учун автопаркни газ ёқилғисига ўтказишга қарор қилди. Мазкур ишлар транспорт воситаларини модернизация қилиш сифатида баҳоланади. 5-сон БҲМС модернизация қилишни асосий воситаларнинг технологик ёки хизмат мақсадининг ўзгариши, юкламанинг ошиши ва сифатни янада яхшилаш туфайли юзага келган ишлар деб белгилайди (5-сон БҲМС, 21-б. ­3-хатбоши).

Модернизация қилишга сарфланган харажатларга газ ускунаси қиймати, уни мутахассислар томонидан ўрнатиш, сертификациялаш киритилади. Ушбу харажатлар автомобиль қийматига қўшилади (5-сон БҲМС, 22, 23-б.). 

 

МИСОЛ. Автомобилни модернизация қилиш

Автомобилнинг бошланғич қиймати – 35 000 минг сўм. Ускунани сотиб олиш ва ўрнатиш – 8 000 минг сўм, ЙҲХБ органларида қайта рўйхатдан ўтказиш – 500 минг сўм, модернизация қилиш билан боғлиқ тасдиқланган бошқа қўшимча харажатлар – 1 500 минг сўм.

Барча харажатлар жамланмагунча ва тасдиқланмагунча, улар 0890-«Бошқа капитал қўйилмалар» ҳисобига жамланади. Ишчи счётлар режасига модернизация қилишга сарфланган харажатларни жамлаш учун таҳлилий счётни киритишни тавсия қиламиз, масалан – 0890.1.

Барча модернизация қилиш ишлари якунлангандан сўнг фойдаланишга топшириш далолатномасини тузинг. 0890.1– счёт 0160-«Транспорт воситалари» счётига «ёпилади». Автомобилнинг тикланган «янги» қиймати – 45 000 минг сўм.

Хўжалик операцияларининг номи

 

Дебет

 

Кредит

 

Сумма (минг сўм)

 

Модернизация қилинаётган автомобиль эксплуатациядан чиқарилмоқда

 

0890.1

 

0160-«Транспорт воситалари»

 

35 000

 

Ускунани сотиб олиш ва ўрнатиш

 

0890.1

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

8 000

 

Давлат органларида рўйхатдан ўтказиш

 

0890.1

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

500

 

Қўшимча харажатлар

 

0890.1

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

1 500

 

Фойдаланишга топшириш далолатномаси бўйича капитализация ҳисобида жамғарилган маблағлар асосий воситалар ҳисобига ўтказилади

 

0160-«Транспорт воситалари»

 

0890.1

 

45 000

 

 

Мазкур мисолда фақатгина асосий воситани модернизация қилишда юзага келадиган молиявий масалалар, бухгалтерия ўтказмалари кўриб чиқилган. У автомобилни газ ускунасига ўтказиш бўйича норматив тавсиялар бермайди.

Бухгалтерия ўтказмаларига қараб, модернизация қилишда харажатлар счётлари ишлатилмаганлигини кўрамиз. Яъни, мазкур харажатлар фойданинг камайишига олиб келмайди ва мулкдорга дивидендлар тақсимланишига таъсир кўрсатмайди. Харажатлар асосий воситалар қиймати таркибида капиталлаштирилади. Бунда активнинг бошланғич қиймати ошади ва «тикланган», деб аталади. Модернизация активнинг фойдали хизмат муддати ва асосий воситанинг амортизация харажатларини қайта кўриб чиқишга олиб келади.

2. Асосий воситани реконструкция қилиш. Реконструкция қилиш ишларига ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, маҳсулот (ишлар, хизматлар) сифатини яхшилаш ва номенклатурасини ўзгартириш мақсадларида ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш билан боғлиқ бўлган ҳамда асосий воситаларни реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган мавжуд асосий воситаларни қайта қуриш киради (5-сон БҲМС 21-23-б.).

Асосий восита реконструкцияси фақатгина корхонанинг реконструкция бўйича режаси, лойиҳаси, сметаси мавжуд бўлган тақдирда кўриб чиқилади. Одатда, у объектнинг асосий конструкциясига тааллуқли. Асосий воситанинг реконструкцияси пудратчи ва хўжалик усулида амалга оширилиши мумкин.

 

МИСОЛ. Бинони реконструкция қилиш

Корхонада фойдаланилмаётган омбор мавжуд бўлиб, уни қайтадан қуриб, офис сифатида ижарага бериш мумкин. Бироқ компания бунинг учун ичимлик суви, оқава сув қувурлари ўтказиши, электр тармоғини кенгайтириши ёки янгитдан ўтказиши, зинапоялар ўрнатиши, «openair» хонасини яратиши ёки, аксинча, ёпиши лозим. Буларнинг барчасига лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда объектни реконструкция қилиш сифатида қаралади.

Агарда корхона омборга янги пол ётқизса, электр қозонлар, ойна ромлари ўрнатса – бунга омборни таъмирлаш сифатида қаралади. Омбор шароити яхшилангани билан унинг капитал қурилишига ўзгартириш киритилмади. Харажатлар капиталлаштирилмайди.

 

Шуни ҳисобга олингки, модернизация ва реконструкция даврида улар бутунлай тўхтатилгандагина асосий восита бўйича амортизацияни ҳисоблаш тўхтатилади (5-сон БҲМС 32-б.). Агар реконструкция пайтида бино ишлаб турса ва иқтисодий наф келтиришда давом этса, амортизация ҳисоб сиёсатига мувофиқ ҳисобланади.

Реконструкциядан сўнг асосий воситадан фойдали тарзда фойдаланиш муддатини, агар шундай узайиш ҳолати рўй берган бўлса, узайтириш мумкин. Шунинг учун, агар автомобиль мисолида объект 17 календарь куни модернизацияда бўлган бўлса, ойнинг 14 кунида эксплуатация қилинган бўлса, амортизация тўлиқ бир ойга амортизацияни ҳисоблашнинг изчил усули орқали ҳисобланади. Асосий восита амортизацияси ҳисобланиши фойдали тарзда фойдаланиш муддати давомида тўхтатилмайди. Кўриб чиқилаётган мисолда автомобиль бир ойдан буён эксплуатация қилинмоқда, шу сабаб амортизация бир ойга ҳисобланади.

Корхона, шунингдек, бутун бинодан фойдаланишига қарамасдан алоҳида қаватни реконструкция қилиши мумкин. Бундай ҳолатда бинонинг бошланғич қиймати аввалгидек амортизация қилинади, реконструкция харажатлари эса реконструкция якунлангунга қадар капиталлаштирилади.

Амалиётда бухгалтерга модернизациялаш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ асосий воситалардаги ўзгаришларни мустақил равишда фарқлаш ва таснифлаш мураккаблик келтириб чиқаради. ­Эътиборни ҳужжат қандай тузилганлигига қаратиш лозим. Бажариладиган иш турларини шартномада, сметада акс эттириш лозим. Энг муҳими лойиҳа ва техник ҳужжатлари, янги ускунадан фойдаланиш йўриқномаси, асосий воситанинг паспорти ҳисобланади.

 

Солиқ ҳисоби

Фойда солиғи 

Қўшимча қуриш, қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳолларида амалга ошириладиган, амортизация чегирмалари воситасидаги харажатлар фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланмайди (СК 317-м., 20-б.).

 

Қўшилган қиймат солиғи 

Солиқ тўловчи томонидан асосий воситалар ёки келгусида ўз асосий воситалари сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган активларни яратиш учун товарлар (хизматлар) сотиб олинганда сотувчи томонидан солиқ тўловчига тақдим этилган солиқ суммасини ҳисобга олиш тўлиқ ҳажмда амалга оширилади (СК 266-м.).

 

МҲХС бўйича

Асосий воситалар билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш тартиби 16-сон IAS МҲХС «Асосий воситалар» билан тартибга солинади. 16-сон IASда 5-сон БҲМСдан фарқли равишда асосий воситаларни реконструкция ва модернизация қилишда капитализация қилинадиган харажатларни квалификация қилишнинг аниқ мезонлари йўқ. МҲХС тизимида реконструкция тушунчасининг ўзи мавжуд эмас. Корхона ўзининг асосий воситаларга тааллуқли барча харажатларини шундай харажатлар юзага келгашига қараб тан олиш тамойилига таянган ҳолда баҳолаши шарт.

Ушбу харажатлар асосий воситалар объектлари сотиб олиниши ёки қурилиши муносабати билан дастлаб сарфланган, шунингдек, қўшимча қуриш, қисман тўлдириш ёки мазкур объектга хизмат кўрсатиш натижасида сарфланган харажатларни ўз ичига олади (16-сон IASнинг 10-б.).

Шунинг учун, ҳар бир ҳолатдаги капиталлаштириш мезонларини бажариш юзасидан қарор компания бошқарув персоналининг профессионал фикрлашига боғлиқ бўлади ва техник мутахассислардан олинган ахборотга таяниши лозим. Фикримча, МҲХС бўйича ҳисоботларни шакллантириш мақсадлари учун корхона капиталлаштириш харажатларига ­5-сон БҲСМда белгиланган ёндашувни қўллаши мумкин. Мазкур жараённи корхонанинг ҳисоб сиёсатига киритиб қўйиш лозим.

Прочитано: 328 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика