Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 32 / Бухгалтерга ёрдам

Асосий воситаларни ҳисобга олиш

 

Инвентаризация жараёнида аниқланган ҳисобга олинмаган мол-мулк асосий воситалар таркибига киритилади, агарда у:

● узоқ муддат давомида ишлаб чиқариш фаолиятида, хўжалик ёхуд маъмурий мақсадларда фойдаланилаётган (ёки фойдаланиладиган) бўлса;

● ҳисоб сиёсатида белгиланган асосий воситаларни тан олиш мезонларига жавоб берса.

 

Мол-мулкни балансга кирим қилиш АВ-1-сон шакл қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Бунда топширувчи томон инвентаризация комиссияси вакили бўлиши мумкин. Қабул қилувчи (тасарруфига олувчи) томон моддий жавобгар шахс бўлади.

 

Ҳисобга олинмаган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати қандай аниқланади

Аниқланган асосий воситаларни улар аниқланган санадаги бозор қиймати бўйича балансга қабул қилинг. Шунингдек уларнинг ҳақиқий аҳволини, яъни эскириш даражасини ҳисобга олинг (Низом 8-б., АВ рўйхат рақами 1334, 6.04.2004 й.).

Объектнинг бозор қийматини аниқлаш учун қуйидаги маълумотлардан фойдаланинг:

● ишлаб чиқарувчи ёки унинг расмий дилерлари томонидан тасдиқланган ўхшаш объектларнинг нархлари бўйича маълумотлар;

● биржа маълумотлари;

● давлат статистика органларининг маълумотлари;

● ОАВда эълон қилинган маълумотлар;

● баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи (СК 299-м. 3-қ.).

Инвентаризация натижасида аниқланган ҳисобга олинмаган АВларни инвентаризация ўтказиш тугаган ойда балансга қабул қилинг, йиллик инвентаризацияда эса йиллик молиявий ҳисоботда акс эттирининг (19-сон БҲМС 5.71-б., АВ рўйхат рақами 833, 2.11.1999 й.).

Шундай объектлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш улар асосий воситалар таркибига қўшилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланади (Низом 8-б.).

 

Мисол. Ҳисобга олинмаган асосий воситаларнинг бошланғич қийматини аниқлаш

Мол-мулкни йиллик инвентаризацияси натижасида ҳисобга олинмаган ускуна аниқланди, унинг бозор қиймати эскиришни ҳисобга олган ҳолда 15 млн сўмни ташкил этади.

Ускуна активни асосий восита сифатида тан олиш учун ҳисоб сиёсатида белгиланган мезонларга тўғри келади. Ускуна бошланғич қиймати – 15 млн сўм бўйича ҳисобга олинади.

 

Ҳисобга олинмаган асосий воситаларни кирим қилиш

Инвентаризация натижасида ҳисобга олинмаган АВларнинг қабул қилиниши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Ҳисобга олинмаган АВ кирим қилинди

 

0100-«Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар»,

0700-«Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётлар»

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

 

 

Инвентаризация натижасида аниқланган АВлар учун тўланадиган солиқлар

Инвентаризация натижасида аниқланган АВ қийматини фойда солиғини ёки айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблашда жами даромадлар таркибига киритинг (СК 297-м. 3-қ. 11-б., 463-м. 1-қ.).

Асал ҲОШИМОВА,

МВ департаменти директорининг ўринбосари,

Олег ЦОЙ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 637 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика