Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 32 / Бухгалтерга ёрдам

Устав фондига киритилган АВни сотиш

 

Таъсисчи МЧЖ устав фондига асосий воситани киритди.

МЧЖ уни сотиши мумкинми? Бундай хўжалик операциялари қандай оқибатларга олиб келади? 

 

– УФга киритилган ускуна, корхонага тегишли бўлиб, у мазкур объектни сотиш, ҳадя қилиш ёки ижарага бериш ҳуқуқига эга.

Бироқ, битим бўйича чекловлар МЧЖ устави ёки ­«Масъулияти чeкланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун билан белгиланиши мумкин. Масалан:

● тузилишидан жамият кузатув кенгашининг аъзоси, директор ёки таъсисчи манфаатдор бўлган битимлар жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигисиз жамият томонидан тузилиши мумкин эмас. Манфаатдор шахслар – эрлари (хотинлари), ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари (Қонун 43-м.);

● йирик битим (жамият мулкининг қиймати 25%дан ортиғи) тўғрисидаги қарорни жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши қабул қилади (Қонун 44-м.).

Таъсисчи томонидан қўйилма сифатидаги асосий воситанинг сотилиши устав фонди камайишига олиб келмайди. Уни ҳисобдан чиқариш бўйича бухгалтерия ўтказмалари устав фондига ёки таъсисчиларнинг улушига таъсир қилмайди:

 

Солиқ оқибатлари

Қўшилган қиймат солиғи

ҚҚС бўйича солиқ базаси асосий восита объектларини сотиш қиймати – битим нархидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда битим нархи бозор қийматидан паст бўлмаслиги керак, акс ҳолда солиқ органлари ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритиши мумкин (СК 248-м. 1, 4-қ.).

 

Фойда солиғи

Асосий воситалар чиқиб кетишидан олинган фойда фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда жами даромадга қўшилади. Уни реализация қилишдан зарарлар, башарти, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган тақдирда солиқ базасидан чегирилди (СК 297-м. 3-қ. 6-б., 305-м.).

 

Айланмадан олинадиган солиқ

Асосий воситалар чиқиб кетишидан олинган фойда жами даромадга қўшилади ва унга солиқ тўловчининг ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича айланма солиқ солинади (СК 463-м. 1-қ., 468-м. 3-қ.).

 

Мол-мулк солиғи

Агарда Сиз ускуна эмас, балки мол-мулк солиғи солинадиган кўчмас мулк сотаётган бўлсангиз, шуни ҳисобга олингки, у чиқиб кетиш ойининг охирги санасида балансда мавжуд бўлмайди. Шунинг учун, солиқ солинадиган объектларнинг ўртача йиллик қолдиқ кийматини қайта ҳисоблаб чиқинг ҳамда ДСИга мол-мулк солиғи суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотномани тақдим этинг (СК 411-м., 417-м. 7-қ.).

 

Ер солиғи

Кўчмас мулк чиқиб кетаётганда у банд қилган ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи ҳам у билан бирга ўтади. Солиқ базаси ер участкаси майдони камайтирилган ойдан эътиборан камайтирилади. Бундай вазиятда бир ой муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этинг (СК 427-м 2-қ., 431-м. 3-қ.).

 

 

Татьяна ЛИМАРЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 340 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика