Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 32 / Солиқ солиш

ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси қўлланилмайди

 

Норезидент билан товар сотиб олишга шартнома тузилган. Бироқ товар юклаб ортилгандан кейин Ўзбекистон Республикасида қолади, харидор уни давлат муассасасига совға қилишни режалаштиряпти.

Бунда харидор норезидент бўлганлиги ва у хорижда жойлашганлиги сабабли ҚҚС ҳисобланадими ёки товар экспорти бўйича имтиёздан фойдаланиладими? 

 

– Товар экспорти – бу, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан қайта олиб кириш мажбуриятисиз олиб чиқиб кетилиши Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуннинг 11-м. 3-қ.).

Ўзбекистон Республикаси корхоналарига Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзида ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш ҳуқуқи берилган.

Бинобарин бундай шартномалар маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритган ҳолда экспорт шартномаларига тенглаштирилади (26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон қарор 5-б.).

Ушбу қоидалар корхонага норезидент билан валютада шартнома тузиш ҳуқуқини беради.

ҚҚС бўйича имтиёзларга келадиган бўлсак, СКнинг 261-моддасида белгиланган барча талаблар бажарилиши шарти билан, яъни товарни Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, товарлар экспортига ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинади.

Кўриб чиқилаётган вазиятда товар божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетилмаганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси ҳам қўлланилмайди.

 

Радмила КАРИМОВА,

«Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчиси.

Прочитано: 269 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика