Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 32 / Мутахассис тушунтиради

Ходимлар соғлиғини сақлаш учун харажатлар

 

Ходимларнинг соғлиғини сақлаш учун корхоналар Covid-19 бўйича ўтказиладиган тестлар, ҳимоя воситалари ва бошқа профилактика чораларини кўриш учун харажатлар қиладилар. Бундай харажатлар бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими?

 

Covid-19 га қарши харажатлар

Иш берувчининг мажбурияти – хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларини яратиш (МК 211-м.).

Covid-19 га қарши курашиш учун мажбурий гигиена талаблари ўрнатилган. Улар ташкилий-ҳуқуқий шакли, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунивидан қатъи назар, барча ташкилотларга шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам тегишли (11.05.2020 й. 0372-20-сон СанҚваМ).

Масалан, бу қоидалар ниқоб, қўлқоп, антисептик, ювиш ва дизенфекцияловчи воситалардан фойдаланишни назарда тутади. Шунингдек, дастлабки (ишга қабул қилишдан олдин) ва даврий тиббий кўриклар ўтказилади. Covid-19 бўйича ўтказиладиган тестлар ҳам пандемияга қарши курашиш чора-тадбирлари жумласига киради.

Корхонанинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича харажатлари қонун ҳужжатлари қоидаларидан келиб чиқади, улар хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга қаратилган, шунинг учун улар:

● ходимнинг даромади сифатида қаралмаслиги ва ЖШДСга ва ижтимоий солиққа тортилмаслиги лозим (СК ­369-м. 2-қ. 5-б., 403, 404-м.);

● иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди ва фойда солиғини ҳисоблашда чегирилади (СК 305-м.).

Агар барча шартларга мос келса бундай харажатлар бўйича ҚҚС ҳисобга қабул қилиш мумкин (СК 266-м.).

Айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблашда харажатлар ҳисобга олинмайди (СК 463, 464-м.).

 

Сизнинг корхонангиз фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиқиб харажатларни асослаш учун, уларни СанҚваМ ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талаблари билан солиштиринг. Фойда солиғини ҳисоблашда сиз фақат қонун қоидалардан келиб чиқадиган харажатларни чегириб ташлашингиз мумкин.

Хавфсизликни таъминлаш ва гигиена чоралари харажатларини хужжатли асослаш учун уларни корхонанинг локал ҳужжати билан тасдиқланг.

 

Эмлаш

Куз мавсумида кўплаб корхоналар ишчилари ва уларнинг қариндошларини грипп ва бошқа инфекцияларга қарши эмлашни ўз ҳисобларидан амалга оширадилар.

Агар сиз соғлиқни сақлаш ташкилоти билан тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузган бўлсангиз ва унга кўра ходимлар ҳамда уларнинг болалари эмланса, сиз ЖШДС бўйича имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эгасиз (СК 378-м. 3-б.).

Вакциналар сотиб олиниб, кейинчалик мустақил эмланиш учун ишчиларга тарқатилган тақдирда, сизда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш юзасидан хужжатли асос бўлмайди.

Дори воситаларини сотиш айланмаси ҚҚСдан озод қилинган (СК 243-м. 1-қ. 13-б.).

Иш берувчининг эмлаш учун харажатлари ходимларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари таркибига киради (СК 376-м. 1-қ.), шунинг учун улар:

● ижтимоий солиққа тортилмайди (СК 403, 404-м.);

● фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди (СК ­317-м. 3-қ.).

Умид ҲАМРОЕВ,

Молия вазирлиги бўлим бошлиғи,

Дилором САИДОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 292 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика