Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 32 / Солиқ солиш

Маълумотлар мос тушмаганда

 

Ташкилот ҳужжатлари ва ҳисоботларида кўрсатилган ходимнинг ЖШШИРи (ШЖБПҲ рақами) билан паспортидаги (ID-карта) ЖШШИРи мос келмаган тақдирда нима қилиш керак? Buxgalter.uz ДСҚнинг тавсияларини жамлади, юзага келган вазият бўйича солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ва Халқ банкидан шарҳ олди.

 

ДСҚ тавсия этади

ДСҚ хабарномасида аввал тақдим этилган солиқ ҳисоб-китобларида ходимларнинг ­ЖШШИР билан боғлиқ хатоликлар аниқланса, ҳисоб-китобларни қайта топшириш тавсия қилинади, дея қайд этилган.

Шахсий кабинетларга ходимларнинг ­ЖШШИР (ШЖБПҲ рақамлари) келтирилган тарқатилган қиёсий жадвалда қуйидаги тавсиялар берилган:

1) солиқ ҳисоботида кўрсатилган ЖШШИР бўйича маълумотларни диққат билан текшириб кўринг;

2) зарур ҳолатда ҳисоботга тузатишлар киритинг ва қайта ҳисоб-китобни топширинг;

3) агар солиқ ҳисоботидаги ЖШШИР нотўғри кўрсатилган бўлса, ЖШШИР билан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағини бир-бирига мувофиқлаштириш учун Халқ банкининг ходим яшаш жойидаги бўлимига мурожаат қилинг.

ДСҚнинг расмий телеграм-каналида қуйидаги матн эълон қилинган:

● солиқ ҳисоботидаги маълумотлар номутаносиблигининг олдини олиш учун ва ташкилотингиз ходимининг манфаати йўлида ҳисоб маълумотларини тўғри ЖШШИРга мувофиқ келтиришингизни сўраймиз. Зарур ҳолларда – ҳисоботга ноаниқликлар аниқланган давр учун тузатишлар киритинг;

● ЖШШИР билан ШЖБПҲ бир-бирига тўғри келмаган тақдирда, солиқ тўловчи мустақил равишда Халқ банкига мурожаат қилиши лозим.

 

ЖШДС ҳисоб-китобини қайта топшириш шарт эмас

Гулнора Эргашева, солиқ маслаҳатчиси:

Эътибор беринг, барча ҳолатларда ҳисоб-китобларни қайта топшириш юзасидан хабарнома тавсия характерига эга. Бунда Давлат солиқ қўмитаси қайси давр учун ҳисоботларни қайта топшириш керак эканлигини аниқ кўрсатмайди.

СКнинг 83-моддасига мувофиқ, ҳисоботдаги хатолар ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси камайишига олиб келмаган бўлса, солиқ тўловчи аввал тақдим этган солиқ ҳисоботига зарур тузатишларни киритишга ва солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этишга ҳақли.

Демак, бир ёки бир нечта ходимларнинг ШЖБПҲ рақамларидаги хато тўланган солиқ суммаларининг камайишига олиб келмайди, бинобарин, ЖШДС бўйича ҳисоботни қайта топшириш талаб этилмайди.

Бироқ бу борада солиқ идораси эътибор берган масаланинг битта «лекин томони» ҳам бор: солиқ ҳисоботидаги ЖШШИР билан боғлиқ ноаниқликлар ходимларингиз даромадлари тўғрисидаги маълумотлар номувофиқлигига олиб келади. Бу улар учун ёшга доир ижтимоий нафақалар ва ёшга доир пенсия ҳисобланишида йўқотишларни олиб келиши мумкин. Шунингдек, улар давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматлардан фойдаланишда муаммоларга дуч келиши мумкин.

Нима бўлганда ҳам, солиқ ҳисоботини барибир қайта топшириш керак, деб ўйлайман.

Қайси давр учун ҳисоботлар қайта топширилади? Мантиқан олиб қаралса, хатоликлар аниқланган барча даврлар учун. Аммо, СКнинг 84 ва 88-моддаларидан келиб чиқиб, сўнгги 5 йил учун қайта ҳисобот топшириш мумкин. Бундан каттароқ давр учун ҳисоботларни тўғрилашнинг техник жиҳатдан имкони йўқ.

Бунда, агар аввал ишдан бўшаган ходимларнинг ЖШШИР бўйича маълумотлари тўғри келмаса, нима қилиш кераклиги мавҳумлигича қолмоқда. Чунки, ДСҚ тарқатган жадваллардан амалда фаолият юритаётган ходимлар тўғрисида маълумотлар ўрин олган.

 

ЖШШИРга доир номувофиқлик аниқланган ходим Халқ банкига шахсан мурожаат қилади

ЖШШИР билан маълумотларда номувофиқлик аниқланган жисмоний шахслар хатоларни бартараф этиш учун Халқ банкининг яқин бўлинмаларига мурожаат қилишлари лозим. Бунда, албатта, улар ёнида биометрик паспорт ёки ID-карта бўлиши керак.

Лазизбек РАВШАНОВ, Халқ банкининг ШЖБПҲ бўлими етакчи мутахассиси:

– Мазкур муаммога дуч келган шахс қанча тез Халқ банкининг исталган филиалига мурожаат қилса, шунча тез хатолар бартараф этилади ва келгусидаги муаммоларнинг олди олинади. 1 августгача тўғрилаш мақсадга мувофиқ.

Ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами сифатида амалдаги биометрик паспорт ёки ID-картадаги ЖШШИР танланади. Илгариги ШЖБПҲга ўтказилган бадаллар янги рақамга ўтказилади. Бадаллар йўқолмайди.

Ходимларининг ШЖБПҲ (ЖШШИР) рақамларида номувофиқликлар аниқланган корхоналар ўтган давр учун ШЖБПҲ бўйича ҳисоботларни қайта топшириши шарт эмас. Бухгалтердан, ходим Халқ банкига мурожаат қилиб, маълумотларга тузатиш киритганидан сўнг, жорий ва келгуси ҳисоботлар учун унинг амалдаги биометрик паспорт ёки ID-картасидаги ШЖБПҲ – ЖШШИР рақамларини кўрсатиш талаб этилади.

 

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси изоҳи

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ишонч телефони мутахассиси тушунтиришича:

– ШЖБПҲга ажратмалар ҳисобланмаган йиллар давлат пенсияси ва нафақасини белгилаш учун зарур бўлган стажга киритилмайди. Амалиётда илгари ҳам давлат пенсияси ва нафақасини белгилаш юзасидан мурожаат қилган шахсларнинг ЖШШИР маълумотларида номутаносибликлар аниқланиб турар эди. Бундай ҳолларда ҳам бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ходимлари шундай номутаносибликларни бартараф этишга ёрдам берганлар.

 

Олег ГАЕВОЙ.

Прочитано: 995 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика