Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 29 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида»

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

 

Республика экспорт салоҳиятини ошириш, экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, ташқи савдо мувозанатини таъминлаш ва валюта тушумларини кўпайтириш мақсадида:

1. Экспорт билан боғлиқ савдо ва экспортолди операцияларини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Экспортни рағбатлантириш агентлиги талабномасига асосан Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига 5 йил муддатга 1 фоиз ставкасида 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағларни ажратсин.

2. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (С.Умурзаков):

Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ажратилаётган молиявий ресурсларнинг ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилишини;

2021 йил якунига қадар халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва молия компанияларидан Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий тижорат банкларига экспортолди молиялаштириш учун 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар жалб этилишини таъминласин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У.Умурзаков зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ.

Тошкент ш.,
2021 йил 13 июль
ПҚ-5184-сон.

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 14.07.2021 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 896 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика