Россияда ишга кираётганда меҳнат шартномасини расмийлаштиришда кўп болали она ёки ота устуворликларга эга бўлади.
1. Бундай оналар қуйидаги ҳолатларда муддатидан олдин пенсияга чиқадилар:
● 15 йиллик стaж бўлса;
● оилада тўртта бола бўлса – 56 ёшда;
● оилада учта бола бўлса – 57 ёшда.
2. 2 ҳафталик ҳақ тўланмайдиган қўшимча таътил, уни ходимнинг хоҳишига кўра асосий таътилга қўшиб юбориш мумкин. Асосий шарти – оиладаги вояга етмаган болалар сони учтадан кам бўлмаслиги керак.
3. Бир ҳафтада 40 иш соатлари бўлган тақдирда – 1 та ҳақ тўланадиган ёрдамчи дам олиш кунини олиш мумкин бўлади.
4. Ҳар бир янги туғилган чақалоқ учун 1,5 ёшгача болани парваришлаш таътилида қўшимча пенсия баллари берилади. Мазкур бaллар асосий пенсия миқдорини оширади (ҳар бир иш йили пенсия баллари билан баҳоланади, келгусида пенсия миқдори уларга боғлиқ бўлади). Декрет таътиллари даврлари жамланганда 6 йилдан ошмаслиги керак.
5. Аҳоли бандлиги хизмати томонидан кўмак кўрсатилишида уй шароитида ишлаш бўйича ёки вақтинча бўш лавозимлар кўриб чиқилади.
Манба: j.etagi.com.
Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради.