Norma.uz

Пенсияга оид имтиёзлар тўғрисида

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқилди.

 

Қонун лойиҳаси билан пенсия ва нафақаларни тайинлашда бир қатор имтиёзлар белгиланмоқда. Хусусан, 2021 йил 1 июндан бошлаб 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади. Мазкур тартиб фақат янги тайинланадиган пенсиялар учун амал қилади.

Шунингдек 3 йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинмоқда. Ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоғи келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда у учун ҳам ижтимоий солиқ тўлаб бориш ҳуқуқи берилмоқда. Бу, ўз навбатида, бола тарбияси билан шуғулланаётган ва оиладаги бошқа ишлар билан банд бўлган ёки турмуш ўртоғининг илтимосига кўра ишламаётган аёллар пенсия олишлари учун имконият яратади.

Қонун лойиҳасида фуқароларга доимий ёки вақтинча рўйхатга олинган турар жойи бўйича пенсия (нафақа) тайинлаш ва тўлаш учун мурожаат қилиш имкониятини бериш назарда тутилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаси моддама-модда кўриб чиқилди ва иккинчи ўқишда қабул қилинди.

 

Манба: parliament.gov.uz.

 

Маълумот учун!

ДХМда қуйидагилар тўғрисидаги МАЪЛУМОТНОМАЛАРНИ олиш мумкин:

● фуқаронинг пенсия олувчи шахслар рўйхатига киритилганлиги тўғрисида;

● пенсия миқдори тўғрисида.

Шунингдек бола туғилганда олинадиган нафақани ҳамда дафн этиш маросимига нафақани олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш мумкин.

Прочитано: 790 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика