Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 26 / Истеъмолчи бурчаги

«Ичи қалтироқ» эмасми?

 

Истеъмолчи пештахтанинг ўзидаёқ харид қилаётган маҳсулотининг қадоғига қарасин

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг аҳоли мурожаатлари таҳлили юзасидан берган тушунтиришига кўра, кўп ҳолларда эътиборсиз истеъмолчи товар муддатига аҳамият бермайди, шошган ҳолда товарни харид қилади. Яна бир кенг тарқалган йўли бу товар маркировкасини, уни қайтадан (устидан) ёпиштириш, ўчириш, бошқатдан маркировкалаш орқали ўзгартириш ҳисобига товарларни сотувга чиқариш ҳисобланади. 

 

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасига кўра, сотувчиларга ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарларни қабул қилиш ҳамда реализация қилиш ман этилиши белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддасида истеъмолчиларга била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этганлик, шу жумладан товарнинг истеъмолга оид хусусиятлари ёки сифати хусусида чалғитиш туфайли истеъмолчиларга зарар етказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 7 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Яроқлилик муддати ўтган товарларни, шунингдек ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган товарларни ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ҳамда сотиш учун қабул қилганлик – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши ўрнатилган.

Қонунбузарларга нисбатан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарорига мувофиқ иш қўзғатилади ва натижалари бўйича кўрсатма берилади. Амалиётда мазкур жараён бир неча ойларга чўзилиши мумкин ҳамда инсофсиз тадбиркорлар билан курашишда ўз самарасини етарлича бермаётганлиги кузатилмоқда. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунда ҳам бундай қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган тадбиркорлик субъектларига нисбатан маъмурий жавобгарлик (жарима) кўзда тутилган, молиявий санкциялар қўллаш амалиёти мавжуд эмас.

Агентлик томонидан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-744-сон Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда яроқлилик муддати ўтган, ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаган, шунингдек, қалбакилаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (12 250 000 сўм) миқдорида молиявий санкция қўллаш кўзда тутилган. Мазкур молиявий санкция маъмурий жарима қўлланилишидан қатъи назар тадбиркорлик субъектига нисбатан қўлланилади.

Прочитано: 226 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика