Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 26 / Истеъмолчи бурчаги

Озиқ-овқат маҳсулотларини маркировкалаш қоидалари бузилган

 

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ходимлари томонидан республиканинг ички истеъмол бозорларида маркировкалаш ва озиқ-овқат хавфсизлиги (озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда сотиш) талабларига риоя қилинишини аниқлаш мақсадида ўтказилган мониторингда бир қатор ачинарли маълумотлар аниқланди.

 

Хусусан, 10 иш куни давомида 284 та савдо объектида кузатув йўли билан олинган маълумотларга кўра, уларда 1 045 та ҳолатда озиқ-овқат маҳсулотларини маркировкалаш қоидалари бузилганлиги қайд этилди. Ушбу маҳсулотларнинг 32 таси ёки 3 фоизи импорт маҳсулоти бўлса, қолган маҳсулотлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тегишли. Таҳлиллар давомида маркировкалаш қоидалари 323 та (31%) ҳолатда қандолатчилик маҳсулотларида, 180 та (17%) ҳолатда сут маҳсулотлари, 137 та (13%) колбаса маҳсулотлари, 35 та (3%) макарон маҳсулотлари ва 30 та (3%) ҳолатда қадоқланган ўсимлик ёғи маҳсулотларида бузилганлиги маълум бўлди.

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга асосан, истеъмолчининг асосий ҳуқуқларидан бири бу – товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш ҳамда товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлишидир.

Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шартлиги, 11-моддасига кўра эса, сотувчиларга ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарларни қабул қилиш ҳамда реализация қилиш ман этилиши белгиланган.

Шу билан бирга, «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунга асосан озиқ-овқат маҳсулотининг яроқлилик муддати (фойдаланиш муддати) – бу муддат давомида озиқ-овқат маҳсулотини сақлаш, ташиш, реализация қилиш чоғида хавфсизлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилган тақдирда у фойдаланишга яроқли бўлиб туради, бу муддат тамом бўлганидан кейин эса маҳсулот одамлар ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлиб қолиши мумкин.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, озиқ-овқат маҳсулотининг тайёрланган санаси, яроқлилик муддати тўғрисидаги маълумотлар маҳсулот тамғасида кўрсатилиши шарт.

 

consumer.uz

Прочитано: 256 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика