Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 26 / Амалий бухгалтерия

Номоддий активлар бўйича ҳисоб сиёсатини шакллантириш вариантлари

 

Ҳисоб сиёсати элементлари

 

Мумкин бўлган вариантлар

 

Асос

 

Активни номоддий актив (НМА) деб тан олиш учун белгиланган қиймат мезони

 

– бир бирлик (комплект) учун харид қилиш пайтида белгиланган БҲМнинг камида 50 баравари;

– бир бирлик (комплект) учун харид пайтидаги БҲМнинг 50 бараваридан кам миқдорда раҳбарият томонидан белгиланган қиймат чегараси

7-сон БҲМС 6-б. (АВ рўйхат рақами 1485, 27.06.2005 й.)

 

НМА дастлаб тан олингандан сўнг молиявий ҳисоботда акс эттириш усули

 

– жамғарилган амортизация айрилган ҳолда бошланғич қиймат (қолдиқ қиймат) бўйича;

– қайта баҳоланган қиймат бўйича

7-сон БҲМС 24-б.

 

НМАни (гуруҳлари бўйича) амортизациялаш усули

 

– бир маромли (тўғри чизиқли) усул;

– ишлаб чиқариш усули (бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда);

– икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули;

– кумулятив (йиллар йиғиндиси) усули

7-сон БҲМС  46, 47-б. 

 

НМАни амортизациялаш усулларини қайта кўриб чиқиш

 

– қайта кўриб чиқилмайди;

– НМАдан фойдаланишдан кутилаётган иқтисодий нафда сезиларли даражада ўзгариш юз берса, қайта кўриб чиқилади

7-сон БҲМС 53-б. 

 

НМАнинг фойдали хизмат муддатини белгилаш

 

– НМА гуруҳидан келиб чиқиб:

патент, гувоҳнома ва бошқа шунга ўхшаш активлар бўйича – уларнинг амал қилиш муддатига қараб;

● НМАнинг алоҳида гуруҳлари бўйича – НМАдан фойдаланиш натижасида олиниши кутилаётган маҳсулотлар миқдори ёки ишлар ҳажмининг бошқа натурал кўрсаткичидан келиб чиқиб;

● фойдали хизмат муддатини белгилаш мумкин бўлмаган НМА бўйича у 5 йил ҳисобида белгиланади;

– корхона иқтисодий наф (даромад) олиши мумкин бўлган даврда ушбу объектдан фойдаланиш кўзда тутилаётган муддатга қараб

 

7-сон БҲМС 45-б.

 

НМАнинг фойдали хизмат муддатларини қайтадан кўриб чиқиш

 

– қайта кўриб чиқилмайди;

– ҳар бир ҳисобот йили охирида қайта кўриб чиқилади

7-сон БҲМС 54-б.

 

НМАни инвентаризациядан ўтказиш даврийлиги

 

– 1 йилда 2 марта, шунингдек, инвентаризацияни ўтказиш мажбурий бўлган – 19-сон  БҲМСда кўзда тутилган ҳолларда;

– ҳар ой, ҳар чорак, 1 йилда 2 марта, 1 йилда 1 марта ва ҳ.к. – раҳбарият ўрнатган даврийликда, бироқ 2 йилда камида 1 марта, шунингдек, инвентаризацияни ўтказиш мажбурий бўлган – 19-сон БҲМСда кўзда тутилган ҳолларда

7-сон БҲМС 67-б.;

19-сон БҲМС 2.7-б. (АВ рўйхат рақами 833, 2.11.1999  й.)

 

Шарофиддин Ҳайдаров,
Молия вазирлиги бўлим бошлиғи,

Ирина Ахметова,
«Norma» компанияси эксперти.

Прочитано: 243 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика