Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 25 / Фавқулодда вазиятлар

Ўт балоси-ю сув балосидан сақласин

 

Тинчлик-хотиржамлик, офиятда яшашни ҳамма истайди. Лекин бугунги ҳаётимиз, хоҳлаймизми-йўқми, тасодифларга ниҳоятда бой. Биз ҳар қадамда фавқулодда ҳолатлар – тошқин, ёнғин, йўл қоидабузарликлари ва ҳоказоларнинг беихтиёр иштирокчисига, баъзан эса қурбонига ҳам айланишимиз мумкин.  

 

Ёз мавсуми келиши билан ҳамма ўзини «сувга уради» – зовур ва ҳовузларда, каналларда чўмилишни бошлайди. Ана шундай вақтда сузиш қоидаларига қатъий амал қилинмагани оқибатида кўплаб бахтсиз ҳодисалар қайд этилади. Масалан, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг 25 майига қадар ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари сувда қутқарув гуруҳлари 26 фуқаронинг чўкиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисага чиққан. Уларнинг 14 нафари вояга етмаганлар бўлган. Бундай ҳодисаларнинг юз беришига кўп ҳолларда белгиланмаган жойларда чўмилиш, сувда сузиш қоидаларига амал қилмаслик сабаб бўлган. Қолаверса, мактаб ўқувчиларининг ёзги таътили вақтида уларнинг ота-оналари назоратидан четда бўлиши ҳам шундай аянчли ҳолатларга олиб келмоқда. Рақамларга мурожаат қилинадиган бўлса, биргина 2020 йилда чўкиш билан боғлиқ 165 бахтсиз ҳодисага чиқиш қайд этилиб, улардан 57 нафари чўмилиш қоидаларига амал қилмаслик оқибатида сувда чўкиш, 40 нафари чўкишда гумон қилинганлар, 58 нафари эҳтиётсизлик оқибатида чўкиш, 4 нафари жиноят оқибатида чўкишга тўғри келади.

Инсонни ожиз қолдирадиган офатлардан яна бири бу ёнғиндир. Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг тўрт ойи давомида ўтказилган профилактик ишлар натижасида 6 197 та бино ва иншоотда ёнғин келиб чиқиш хавфининг олди олинган. Содир бўлган ёнғинларни ўчириш вақтида кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида 14 нафар инсон қутқарилган, 37 бош уй ҳайвони, 25 хил техника, 154 млрд сўмдан зиёд бино ва иншоот қурилмалари ва 38 млрд сўмдан ортиқ моддий бойликлар сақланиб қолинган. Лекин олиб борилаётган ишларга қарамасдан республика ҳудудида жами 3 294 та ёнғин қайд этилиб, ушбу ёнғинларда 46 нафар инсон ҳалок бўлган ва 94 нафар киши тан жароҳати олган.

Мазкур ёнғинларнинг 35,5 фоизи электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши, 23,3 фоизи очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 22,8 фоизи иситиш печларининг носозлиги ёки улардан нотўғри фойдаланиш, 7,2 фоизи болалар иштирокида ва 3,7 фоизи транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши оқибатида содир бўлган.

 

Ш.Асқаров,

ЎзМТРК ЁХТТЭБ ЁН ва ПБ инспектори, лейтенант.

Прочитано: 1461 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика